Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда сканерлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли корхона барпо этилади

Жиззахда сканерлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли корхона барпо этилади

08 апрель 2019 йил
200
0

International Aerospace Committee (IAC) ва “Рақамли ишонч” Жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва ривожлантириш ҳамда келишилган мақсадлар доирасида маълумотлар алмашинувини ўрнатишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Меморандум доирасида биринчи лойиҳалардан бири Швейцариянинг Tudor Tech технологиялари трансфери бўлиши мумкин. Tudor Tech - самолётлар ва транспортнинг бошқа турларини рентген билан сканер қилувчи ускуналар ишлаб чиқарувчи жаҳондаги биринчи ва ягона компания ҳисобланади.

Технология портловчи моддалар, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва нақд пулларни ноқонуний ўтказиш ҳолларини аниқлаш бўйича самарали восита ҳисобланади ва келтириб ўтилган таҳдидларни 100 фоиз аниқлаш имконини беради.

“Ўтказилган учрашув доирасида Жиззах вилоятида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этиш бўйича қўшма қарор қабул қилинди. Ишлаб чиқариладиган сканерлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёда аэропортлар хавфсизлигини таъминлайди”, дейилади хабарда. 

Мазкур лойиҳани амалга оширишда International Aerospace Committee (IAC) компанияси “Рақамли ишонч” Жамғармасига Швейцариядан инвестицияларни тўлиқ миқдорда жалб этиш бўйича ёрдам кўрсатади.

Томонлар Ўзбекистонда авиация, коинот, энергетика ва ер ресурслари соҳасида юқори технологияли лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш бўйича биргаликда ишларни олиб бориш тўғрисида келишиб олдилар. Бундан ташқари, Меморандумдаги вазифаларни амалга оширишда тажриба ва маълумотлар алмашиш, ўзаро консультациялар ўтказиш ҳам назарда тутилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар