Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фоторепортаж: Форишда болалар фестивали ўтказилди

Фоторепортаж: Форишда болалар фестивали ўтказилди

01 июнь 2018 йил
964
0

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунёда бўлгани каби Фориш туманидаҳам кенг нишонланди.

Туман ҳокимлиги, туман маданият ва халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман Адлия бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, «Баркамол авлод» болалар маркази ва маданият ва аҳоли дам олиш марказида «Баркамол авлод – Ватан таянчи!», «Ҳар бир болага меҳр-эътибор!», «Менинг ҳуқуқим – бахтли болалигим» шиори остида «Ёз ўтсин соз» фестивали ҳамда «Китоблар байрами» юқори савияда ўтказилди.

Фестивалда туман ҳокими Абдивали Мустанов сўзга чиқиб, йиғилганларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қизғин муборакбод этди.

Фестивал доирасида «Ёш рассомлар», «Санъатсевар болажонлар» кўрик-танлови, «Истеъдодли болажонлар» ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазмаси ташкил этилди. Ёш рассомлар кўрик-танлови икки йўналишда, яъни «Сўлим табиат», «Олам менинг тасаввуримда», «Юртимда байрам» мавзуларида қоғозга плакат усулида ва эркин мавзуда асфальтга расм чизиш бўйича ташкил этилди. Танловга тумандаги 5, 6, 7, 8, 12, 15, 17, 28, 30, 47, 55-умумтаълим мактбаларнинг 5-10-синф ўқувчиларидан 30 нафари ижодий ишлари билан қатнашдилар. «Ижодкор болжонлар» кўрик-танловида эса тумандаги 1, 2, 5, 55-умумтаълим мактабларидан 6 нафар ўқувчиларнинг ҳунармандчилик,қўл меҳнатига хос намуналар, амалий санъат асарлари кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, «Санъатсевар болажонлар» байрам дастурида 1, 2, 3, 4, 5-сон матабгача таълим муассасалари ва 1, 5, 12, 17, 27, 33, 55-умумтаълим мактабларнинг 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимояқилиш кунига бағишланганқўшиқ, рақслардан тузилган байрам концерт дастурлари намойиш этилди.

Фестивалнинг ҳакамлар ҳайъатиқарорига кўра, «Ёш рассомлар» кўрик-танловида 12- умумтаълим мактаб ўқувчиси Ахлиддин Шуҳратов 1-ўринни, 5- умумтаълим мактаб ўқувчиси Диёра Усмонова 2-ўринни, 8- умумтаълим мактаб ўқувчиси Умид Тўйматов 3-ўринни қўлга киритди. «Ижодкор болажонлар» кўрик-танловининг ҳунармандчилик қўл меҳнати ва амалий санъат йўналиши бўйича 55- умумтаълим мактаб ўқувчиси Севинч Нуруллаева 1-ўрин, 5- умумтаълим мактаб ўқувчиси Рухсора Худойбердиева 2-ўрин, 1- умумтаълим макаб ўқувчиси Зарина Насиббекова 3-ўринга эга бўлдилар. «Ижодкор болажонлар» кўрик-танловинингҳайкалтарошлик йўналишида 2- умумтаълим мактабнинг ўқувчиси Сарвар Тиллабеков 1-ўринга муносиб деб топилди.

«Санъатсевар болажонлар» байрам дастурида эса «Энг чиройли саҳна либоси» номинацияси билан «Ғунча» мактабгача таълим муассасаси жамоаси, «Энг яхши бадиий жамоа» номинацияси билан «Лола» мактабгача таълим муассасаси жамоаси, «Энгқувноқ жамоа» номинацияси билан «Бинафша» мактабгача таълим муассасаси жамоасива 1, 5, 12, 17, 27, 33, 55-умумтаълим мактабларининг жамоалари фестивал ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари, ҳомийларнинг совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, фестивал давомида маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгаракларидан «Болалар эстрада қўшиқчилиги», «Катталар ва болалар рақси», «Болалар қўшиқчилиги» тўгараклари, «Шодиёна» рақс гуруҳи ҳамда 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан катта байрам дастурлари намойиш этилган бўлса, туман Адлия бўлими билан биргаликда қизиқарли савол-жавоблар орқали болаларнингҳуқуқий саводхонлиги синовдан ўтказилди ҳамда болалар ўртасида туман болар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан югуриш марафони спорт мусобақасиҳам ташкил этилди. Тумандаги кўзи ожизлар кутубхонаси, АРМ ва барча кутубхоналар томонидан китоб кўргазмалари ташкил этилди.

Барча ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчиларга фестивал ташкилотчиларининг дипломи, фахрий ёрлиқлари ва ҳомийларнинг эсталик совғалари топширилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар