Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Россиялик меҳмонлар Ўзбекистонда бизнесни очишнинг ўзига хос жиҳатларига қизиқди

Россиялик меҳмонлар Ўзбекистонда бизнесни очишнинг ўзига хос жиҳатларига қизиқди

13 апрель 2019 йил
187
0
Россия қаҳрамонлари ассоциацияси делегациясининг Жиззах вилояти Мирзачўл туманига ташрифи давом этмоқда. Меҳмонлар Гагарин шаҳридаги хотира майдонини зиёрат қилди. Она ҳайкали пойига гулдасталар қўйиб ҳурмат бажо келтирди. 

Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида ушбу майдонда катта ҳажмда қурилиш, ободонлаштириш ишлари бажарилиб бу муқаддас қадамжо туман аҳлининг зиёратгоҳига айлантирилган эди. Россия делегацияси аъзолари халқимизнинг миллий, тарихий хотирасини муқаддас сақлашга берилаётган катта эътибордан мамнун бўлди. 
2.JPG
Делегация аъзолари туман давлат хизматлари маркази фаолияти билан ҳам танишди.
Янги замонавий иншоотда жойлашган марказ бир кунда 200-250 мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бу ерда тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш, нотариус, ФҲДЁ бўлими, паспорт бериш ва алмаштириш каби 103 хизмат тури кўрсатилади. 
Делегация аъзоларида марказда тез ва қулай хизмат кўрсатилаётгани, кутубхона, никоҳдан ўтувчилар учун тантаналар зали, инвесторлар хонаси ташкил қилингани катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар тадбиркорларга, юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, имтиёзлар, Ўзбекистонда бизнесни очишнинг ўзига хос жиҳатлари билан қизиқди.
6.JPG
"Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" тамойилига мувофиқ, янги тизим Президентимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас – давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган эзгу ғоясини амалдаги ифодаси эканлигига гувоҳ бўлишди. 
Делегациянинг Мирзачўл туманига ташрифи давом этмоқда. 
Т. Бекназаров, Ж. Ёрбеков (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар