Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда кадастири бўлмаган хонадонлар  24 026 тани ташкил этади   

Жиззахда кадастири бўлмаган хонадонлар  24 026 тани ташкил этади   

24 апрель 2019 йил
324
0

Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори бўйича эълон қилинган акция доирасида ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан қуйдаги ишлар тизимли белгилаб олинди.

Биринчи галда, акцияни сифатли тарзда ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июнда 461-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг» «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармон ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ўртасида қўшма кўрсатма тасдиқланди.

Вилоят ер тузиш ва давлат кадастир бошқармаси билан ноқонуний қурилган турар жойлар сони аниқ белгилаб олинди. Унга кўра бундай хонадонлар вилоят кесимида 24 026 тани  ташкил этади.

Туман (шаҳар) комиссия аъзоларига белгиланган вазифалар тақсимланди. Жумладан, бунда туман(шаҳар) ДХМ ходимлари ҳам маҳаллама-маҳалла юриб аҳоли аризаларини қабул қилиб олишмоқда.

Кўшма кўрсатма натижасида биргина Адлия бўлимлари эмас балки, Халқ қабулхонаси, Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳам бу ишда ўз жонбозликларини кўрсатишди ва кўрсатишмоқда.

Шу кунга қадар, фуқаролар томонидан ДХМ га 28 629 та мурожаат келиб тушган бўлиб, жами якунига етган мурожаатлар 7 168 та, бир марталик тўловни амалга оширмаганлар эса 9 559 та, рад этилганлар 4 202 та, кўриб чиқиш арафасида турган мурожаатлар 7 317 та, ижобий деб топилган, бироқ туман(шаҳар) ҳокимининг қарори ўз муддатида қабул қилинмаган ҳолатлар 383 тани ташкил этади.

Бу акцияда ҳамма бирдек имкониятдан фойдаланишни истайди. Аммо уларнинг орасида ижтимоий химояга муҳтож, боқувчиси йўқ оилалар ҳам мавжуд.

Уларнинг бу борада манфаатли бўлиб олишлари ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олинган. Жумладан, айни вақтда бошқарма ва туман(шаҳар) марказлари мутассадилари бу ишга Маҳалла фонди, Нуронийлар жамғармаси, Хомийларни ҳам жалб этиш чораларини кўришмоқда.

Биргина, ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар ДХМ томонидан мана шундай ижтимоий химояга мухтож 4 нафар оила вакилларига беминнат ёрдам кўрсатилиб, мулк ҳуқуқлари қонуний тарзда эътироф этиб берилди.

Умумдавлат акцияси бўйича Бошқарма ҳамда Халқ қабулхоналарига шу кунга қадар 34 та мурожаатлар келиб тушган, шулардан 9 таси қаноатлантирилди, 22 нафарига ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди. Бу ўз навбатида, фуқаро мурожаатлари доимий эътиборда эканлигини яна бир кара исботидир.  

Белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун туман(шаҳар) марказларидан анча олис ҳудудларда истиқомат қилувчи, марказга келаолмаётган фуқароларга сайёр тартибда хизмат кўрсатувчи махсус автобуслар орқали шу кунга қадар 4 321 та давлат хизматлари кўрсатилди. Мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризалар шу вақтнинг ўзида қабул қилиниши эса ишнинг сифатини ва тезкорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. 

Шуниси қувонарлики,  Ш.Рашидов туманида жойлашган «Куёвбоши» ШФЙ да жами 1273 та хонадон бўлиб, улардан 450 га яқини акция бўйича ариза топширган. Комиссия аъзоларидан бири бўлган туман(шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекияси томонидан бу ҳудуд чучук сув захираси сифатида мухофаза этилиши сабабли мурожаатлар рад этилиб, ижобий хулосалар берилмаган. Шундай бўлсада, ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг сай-ҳаракатлари билан бу манзилда яшаётган фуқаролар эндиликда мулк ҳуқуқини олишдек бахтга мушарраф бўлдилар. Бу акциянинг нуфузини ошириш билан бир қаторда, бошқарма томонидан қилинган ишларнинг натижаси ҳисобланади

Акция 2019 йилнинг 1 майига қадар давом этиши белгиланган. Якунланишига оз вақт қолган бўлсада бошқарма томонидан «10 кунлик Зарбдор» эълон қилинди. Барча куч ушбу умумдавлат акциясига сафарбар этилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар