Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Табиий офат ўз номи билан офат Ғаллаоролда сел,  фавқулодда вазиятлар нима дейди.? (фото)

Табиий офат ўз номи билан офат Ғаллаоролда сел,  фавқулодда вазиятлар нима дейди.? (фото)

26 апрель 2019 йил
912
0

Бугун “Дарё” нашрида “Ғаллаоролдаги  Жума қишлоғи аҳолиси сел туфайли туман маркази билан алоқа ўрната олмаяпти (фото)” сарловҳаси остида мобил мухбирнинг мақоласи эълон қилинди.

Маълумотда айтилишича “Ҳозир ён қишлоқ аҳолиси марказ билан ҳеч қандай боғлана олмай қолишган. Чироқ йўқ. Кўприклар ювилиб кетган, сел эски ўзани катталашган аҳоли ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда ФВБ ходимларига хабар берилган, аммо улардан ҳеч қандай ёрдам бўлмаяпти», дейилган.

Тангани икки томони бўлганидек масалани асл туб моҳиятини билмасадан  асосланмаган манбаларга таянган холда берилган маълумот ҳақиқатга зиддир.

Буни қуйидаги берилган суратлардан ҳам кўриб олиш мумкин.

Тўғри апрель ойида мамлакатимизда хусусан Жиззах вилоятида ёғингарчилик кўп бўлди. Бунинг оқибатида тоғли ҳудудларда  сел келиб аҳолига  қийинчиликлар  туғдирди.

Бу ҳолатда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан аҳолига доимий равишда тушунтириш ишлари билан биргаликда  ёрдам бериб келинмоқда.

Аммо Ғаллаорол тумани Жума қишлоғида айтиб ўтилган маълумотлар нотуғридир.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси  бошлиғи  Соҳиб Қудратовнинг маълум қилишича Жума қишлоғидаги кўприк ҳамда электр узатиш тармоқлари 23-24 апрель кунлари сел келиши натижасида шикастланди. 25-26 апрель кунлари бошқарманинг масъул ходимлари ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш Давлат тизими  хизматлари томонидан тезкор олиб борилган ишлар натижасида барча камчиликлар жойида бартараф этилиб, ишлар давом эттирилмоқда. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар