Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда илк бор “Қадриятлар қадрланган юрт” шиори остида туристик фестиваль бўлиб ўтди

Жиззахда илк бор “Қадриятлар қадрланган юрт” шиори остида туристик фестиваль бўлиб ўтди

30 апрель 2019 йил
1 347
0

Ватанимиз азал азалдан урф-одатларни қадрият ва анаъналарни эъзозлаган, қадрлаган юрт ҳисобланади.

Ота боболаримиз, аждодларимизнинг қолдирган бой миллий маданий меросига, қадриятларига халқимиз алоҳида ҳурмат билан қарайди ва қадрлайди.

Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар билан гўзал Зомин табиати қўйнида “Амир Темур” оромгоҳида илк бор “Қадриятлар қадрланган юрт” шиори остида ўтказилган ёшлар туристик фестивали ҳам айнан ушбу қадриятлармизга  ҳурмат тариқасида  ташкил этилди.

-Ушбу Ёшлар туристик фестивалини ташкил этишдан асосий мақсад -  Ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида эзгу фазилатларни юксалтириш, миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, бой тарихий меросимиз, Ўзбекистон халқининг урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш ва албатта ички ҳамда ташқи туризмни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир,-дейди  Жиззах вилояти ҳокимининг  жамоат ва диний ташкилотлар  билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов.

Фестиваль беллашув ва баҳсларга бой бўлди. Вилоятнинг барча туманлар фаол иштирок этган ҳолда, “Энг яхши миллий дастурхон”, “Энг яхши саҳна кўриниши”, “Энг яхши миллий халқ ўйини”, “Энг яхши ош” шартлари асосида ўзаро беллашдилар.

Иштирокчиларга юқоридаги шартлар асосида ҳар бирига республикамизнинг 12 та вилояти Тошкент шаҳри ҳамда Қороқолпоғистон Республикасининг миллий ўйинлари, таомлари, урф одатлари, қадриятлари анъаналари, кийиниши, тил шеваларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишлари белгилаб берилди.

“Энг яхши саҳна кўриниши” шарти барча йиғилганларда ажойиб таасурот қолдирган бўлса “Энг яхши ош” шартида иштирокчилар ўзларига  бириктирилган  вилоят паловхонтўраларини қандай моҳирлик  билан  тайёрлаганларини  ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолади.

Миллий халқ ўйинларига қаратилган шартда ёшлар миллий кураш, эшшак минди, чиллик каби ўйинларни моҳирлик билан ижро этишди. Саҳнада айтилган лапар, маталлар, миллий қўшиқлар ижроси Оромгоҳга йиғилган ёшу кексани бир муддат миллийлик ва қадриятлар оҳанги билан бирга чулғаб олди.

-Бугун байрам ўзгача, ҳамма ёқ миллий қариятлар уйғунлиги билан чўлғанган. Бу ерга келган одам республикамизнинг ҳар бир вилоятига  саёҳат қилгандек бўлди. Бир тамонда Бухоро-ю шариф бўлса бир томонда Хоразмликлар хуллас тадбир жуда кўтарингки кайфиятда бўлиб ўтмоқда,- дейди фестиваль иштирокчиси Қутлуғбек Муродқосимов.

Фестивал доирасида 1000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар