Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Видеорепортаж: Жиззахда “Ростсельмаш” фермерларни тўлиқ замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминламоқчи

Видеорепортаж: Жиззахда “Ростсельмаш” фермерларни тўлиқ замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминламоқчи

02 май 2019 йил
485
0

Жиззах вилоят ҳокимлигига Россиянинг “Ростсельмаш” компаниясининг Ўзбекистондаги ҳудудий вакили Зафар Абдулгазиев ташриф буюрди.

“Ростсельмаш” компаниясининг Ўзбекистондаги ҳудудий вакили Зафар Абдулгазиевни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари,  вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда “Ростсельмаш” билан вилоятда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида “Ростсельмаш” – компанияси 4 та мамлакат ҳудудида Россия, Канада, Қозоғистон ва Ўзбекистон 13 та ишлаб чиқариш корхоналаридан иборат, бугунги кунда компания “РОСТСЕЛЬМАШ” и “VERSATILE” брендлари остида 25 турдаги 150 дан ортиқ моделли қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаради ҳамда дунё бўйлаб сотиладиган техникаларнинг 16 % компания ҳисобига тўғри келади.

Компания вакили лойиҳани қўшма корхона ташкил этган ҳолда биринчи босқичда вилоятда комбайн ва тракторларлар учун қўшимча эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ҳамда кейинчалик ишлаб чиқаришни тўлиқ локализация қилиш истагини билдирилди ва шу орқали маҳаллий фермерларни тўлиқ замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш мумкинлигини маълум қилди.

Музокаралар давомида компания вакили ушбу лойиҳани “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш имкониятлари бўйича вилоят ҳокимлигидан таклиф беришни сўради.

Шунингдек, учрашув давомида компания вакилига Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича маълумот берилди.

Вилоят  ҳокимлиги  Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар