Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда секторлар фаолияти қониқарли бўляптими

Форишда секторлар фаолияти қониқарли бўляптими

06 июнь 2018 йил
1 761
0

Фориш туманида иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Зокир Анорбоев, туман прокуратураси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халққабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматовлар иккинчи сектор ҳудудидаги «Илонли» маҳалласида оммавий қабул ташкил этди.

Ҳозиргигача сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ишчи гуруҳи томонидан 1500 га яқин хонадонда мониторинг ўтказилиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахслар, беморлар яшайдиган хонадонлардан хабар олиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳалқилиш чоралари кўриляпти.

«Илонли» маҳалласидаги оммавий қабулда ҳам дастлаб гуруҳлар томонидан ушбу маҳаллада амалга оширилган мониторинг натижалари муҳокама этилди. Шундан сўнг маҳалла фуқаролари ўз муаммоларини маълум қилишди.

– Илонли қишлоғи аҳолисига чорва молларини боқиш учун яйлов ер майдони ажратиб берилиши керак, – дейди маҳаллада яшовчи Б.Тўғилов, А.Қўйланов эса маҳалла ҳудудидаги электр тармоқлари таянчлари ва симлари эскиргани боис электр тез-тез ўчиб қолаётгани, уни бартараф этиш ҳамда ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам берилиши сўралди. Иккинчи гуруҳ ногирони О. Жангиров эса ногиронлиги бор бўлган фуқароларга суюлтирилган газ билан таъминлашда имтиёзлар бор ёки йўқлигини сўради. Шу куни маҳалла аҳолисидан турли муаммолар бўйича жами 14 та мурожаатлар тушди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари ижро этиш учун тегишли корхона, ташкилот, муассасаларга юборилди.

– «Боғистон» кўчасида яшовчи Тожибой Исоқовнинг ноқонуний равишда шахтали қудуқ қазиб олиши натижасида маҳаллаҳудудидаги булоқларқурибқоляпти, – дейди «Эгизбулоқ» маҳалласида учинчи сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ойбек Эшбеков билан ўтказилган оммавий қабулда «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Ўнаров. – Бундан ташқари маҳаллаҳудудидаги оҳак цехлари ва тош майдалаш цехларида ҳам шахтали қудуқлар қазиб олинган. Натижада аҳоли ўртасида турли низолар келиб чиқяпти. Бу борада амалий ёрдам беришларини сўради.

«Эгизбулоқ» маҳалласи Оришли қишлоғида яшовчи Исом Шайматов ҳудуддаги Дўстликқишлоғидаги аҳоли яшаётган уйлар «Карбонат» ОТАЖга тегишли бўлганлиги сабабли уйларнинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги, қишлоқда яшовчи фуқаролар паспортларини доимийҳисобгақўёлмаётганини айтиб, бу борада ёрдам берилишини сўради.

Эгизбулоқ қишлоғида яшовчи Шарофат Кўчимова эса қизи Инобат Алиқуловага собиқтурмуш ўртоғи Сафар Жиянбоевдан вояга етмаган фарзанди учун алимент пулини ундиролмаётганиниқайд этди. Оммавий қабулда фуқаролар томонидан жами 6 та мурожаат тушди. Ушбу мурожаатларни тегишли муддатларда ҳал этиш учун топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Секторлар ҳудудида яшовчи аҳолининг талаб ва истакларини ҳамда яшаш шароитини яхшилаш мақсадида туман ҳокимлигига бир қатор таклиф хатлари ҳам берилмоқда. Жумладан, аҳолининг якка тартибдаги уй-жой қуриши учун ким ошди савдолари орқали бериш учун ер ажратиш, электр, оқава сув, ичимлик суви, газ баллонлари таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, маҳалла фуқаролар йиғини биноларини қуриш,қабристонларни ободонлаштириш, ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш бўйича берилган таклифларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича иш олиб бориляпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар