Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Суратларга муҳрланган орол фожеаси

Суратларга муҳрланган орол фожеаси

17 май 2019 йил
168
0
Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида “Орол денгизи фожеаси” деб номланган кўчма фото-кўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон давлат табиат музейи томонидан ташкил этилган кўргазма фуқаролар, хусусан, ёшлар ўртасида экология ва атроф-муҳит муҳофазасига эътиборни кучайтириш, Орол денгизи фожеаси асоратларини юмшатиш борасида амалга оширилган ишлар билан аҳоли таништиришга хизмат қилади.
Орол денгизининг қуриши минтақа аҳолисининг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Маълумотларга кўра, денгиз қуриши оқибатида шўрланишнинг тезлашуви сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдонини яроқсиз ҳолга келтирган.
Орол фожеаси асоратларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистонда таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хабарингиз бўлса, ўтган йили Нукус шаҳридан 400 километр олисдаги Возрождение оролининг “Шағала” деб номланувчи ҳудудидан – Орол денгизининг қуриган майдонидан ичишга яроқли сув топилган эди. Чучук сув манбаси Жанубий Орололди артезиан ҳавзасининг бўр даври ётқизиқларида, яьни 260-280 метр чуқурликда аниқланган. Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси томонидан жорий йилда Мўйноқ тумани ҳудудидаги Возрождение ороли, Сурғил, Ахантай текисликларида яна 40 та сув кўзларини очиш режалаштирилган.
“Орол денгизи фожеаси” фото-кўргазмасини томоша қилганлар яна бир бор табиат қонунларига бефарқ бўлмаслик кераклигини англаб етган бўлса не ажаб.
Кўргазма 31 майга қадар давом этади.
photo5397706480486034330.jpg
photo5397706480486034329.jpg
Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар