Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида  «Ёшлик баҳори» фестивали ўтказилди

Фориш туманида  «Ёшлик баҳори» фестивали ўтказилди

17 май 2019 йил
80
0

Фориш туманида Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши томонидан «Ёшлик баҳори» деб номланган фестивал ташкил этилди.

Фестиваль доирасида Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Жиззах политехника институтининг «Ибрат» театр студияси томонидан «Улар одам эмас» номли спектакл намойиш этилган бўлса, 1-умумтаълим мактабида футбол, Фориш қишлоқ касб-ҳунар коллежида волейбол мусобақалари ташкил этилди.

Шунингдек, фестиваль доирасида 5-умумтаълим мактабида «Мусаввир нигоҳида» деб номланган ёш рассомлар, 33-умумтаълим мактабида «Бизнинг имкониятларимиз» иншолар танлови ташкил этилди. Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ва 6-умумтаълим мактабида ташкил этилган ёш эстрада ижрочиларининг гала концертлари намойиш этилди.

Моҳина Эргашева,

Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар