Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоят мусиқали драма театри гастроль сафари билан Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида бўлди

Жиззах вилоят мусиқали драма театри гастроль сафари билан Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида бўлди

17 май 2019 йил
186
0

Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳар ўзбек драма театри ижодий жамоаси Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳар ва туманларида гастроль сафарларида бўлиб қайтишган эди.

Ўзаро ижодий алоқа ўрнатилиши муносабати билан бугун Жиззах вилоят мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодий ходимлари Ў.Ҳошимовнинг “Тўйлар муборак” асари асосида театр режиссёри У.Нурматов томонидан саҳналаштирилган комедия билан Шимкент шаҳрида ижодий сафарда бўлди.

Томоша аввалида сўзга чиққан Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳар маданият тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдужаббор Сакинов, “Дўстлик” ҳамжамияти раиси, Шимкент шаҳар ўзбек драма театри директори Икромжон Ҳошимжонов ҳамда Жиззах вилоят мусиқали драма театри директори Нодира Алимовалар давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларнинг юксак даражага кўтарилганини, бу каби ижодий учрашувлар эса элларни ва дилларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Томошага ташриф буюрган сайрамликлар комедия асарини юқори кайфият билан томоша қилдилар.

Шундан сўнг, Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳар маданият тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси, “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамда Шимкент шаҳар ўзбек драма театри томонидан жиззахлик театр ходимларига маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун фахрий ёрлиқлар топширилди.

-Халқимизнинг тўй олди ширин ташвишлари ва айни пайтдаги машмашалари жой ва чегара танламас экан.– дейди томошабинлар номидан сўз олиб, ўз ҳис-ҳаяжонларини билдирган Фароғат ҳожи она, - Асардаги воқеа ва ҳодисалар бизнинг Шимкент тарафлардагига ўхшаркар. Аммо ибрат олиб, тегишли хулоса чиқарса арзийдиган томонлари кўп экан. Шундай гастрол сафарлари билан ўзбекистонлик санъаткорлар тез-тез келиб туришларини чин дилдан ҳоҳлардик.

Жиззахлик театр ижодий жамоаси шу куни муқаддас қадамжолар маскани ҳисобланмиш Сайрам даҳасидаги Аҳмад Яссавийнинг ота-оналари, Иброҳим ота ва Қорасоч она ва бошқа мақбаларни зиёрат қилдилар.

Гастроль сафари яна икки давомида Шимкентнинг Қорабулоқ ҳамда Туркистон вилоятининг Кентов шаҳарларида давом этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар