Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда O‘zLiDePнинг сиёсий ўқув ташкил этишдан мақсади нима

Жиззахда O‘zLiDePнинг сиёсий ўқув ташкил этишдан мақсади нима

06 июнь 2018 йил
1 737
0

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари томонидан Жиззахда ташкил этилган сиёсий ўқувларда партиянинг вилоят Кенгаши, туман(шаҳар) Кенгашлари раисларининг ўринбосари – аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари иштирок этдилар.

Мазкур ўқув-семинарларда партия ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш, Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармондан келиб чиқувчи долзарб вазифалар ижросини таъминлаш, "Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, "Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатларининг мақоми тўғрисида”ги, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунларда халқ вакилларининг ваколатлари борасида, жойлардаги ижрочи котибларнинг вазифа ва ваколатлари, фракция ва маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳларининг ҳамкорлиги ва қонунларга таклиф беришда депутатлар ҳамда ижрочи котибларнинг кўникма ва малакаларини оширишга алоҳида эътиборқаратилди.

-Тан олиб айтиш керак, ҳақиқаттан ҳам бугунги кунда партия ҳудудий кенгашларида олиб борилаётган ишларни қониқарли, деб бўлмайди, - дейди Мирзачўл тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Бобомурод Эгамов. – Шу сабаб бўлиб ўтган ўқув курслари давомида олган билим ва кўникмаларимиз иш фаолиятимизни тубдан такомиллаштиришда, янги ғоялар ва ташаббуслар билан ривожлантиришда албатта асқотади, деган фикрдамиз.

Ўқув-семинар давомида иштирокчилар Жиззах вилоят мусиқали драма театрида А.Ориповқаламига мансуб "Жаннатга йўл” асари асосида сахналаштирилган спектаклга ҳам ташриф буюришди.

Саида Умаралиева

O’zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар