Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Обод маҳалла ва қишлоқ одамларининг қалби ҳам обод, маданияти ҳам юксак бўлади 

Обод маҳалла ва қишлоқ одамларининг қалби ҳам обод, маданияти ҳам юксак бўлади 

31 май 2019 йил
158
0

Ўтган йили мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ташаббуси юртимиз ободончилигининг янги босқичини бошлаб берган эди.

Юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган муҳтарам Президентимизнинг бу ташаббуслари халқимиз томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди ва қўллаб-қувватланди.

Натижада ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида барпо этилган барак-уйлар, абгор ҳолатдаги қишлоқ ва маҳаллалар қиёфаси тубдан ўзгартирилиб, янгича замонавий кўринишга эга бўлди.

Бундай янгиланишлар жараёнида электр, табиий газ, ичимлик суви таъминотидан ташқари тор ва қинғир-қийшиқ кўчалар кенгайтирилиб, асфальт ва шағал ётқизилди. Аҳоли яшаш хонадонларининг кўркам қиёфа кашф этиши, фаровон турмуш учун барча қулайликларнинг яратилиши фуқароларимиз кўнглида эртанги кунга янада ишонч пайдо қилгани шубҳасиздир. Биргина Дўстлик туманидаги «Манас» аҳоли манзилидаги ўзгаришларнинг ўзиёқ қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш фуқаролар ҳаётида қандай муҳим ўрин тутишига далолатдир.

Юртбошимизнинг бу хайрли ташаббуслари жорий йилда янада кенг қулоч ёйди. Бутун республикамиздаги туман марказлари ҳам ободонлаштириш дастурига киритилди. Биргина Бахмал тумани маркази ҳисобланган Ўсмат шаҳарчасини мисол қилиб оладиган бўлсак, бундан 3-4 ой олдинги манзара бугунгисидан жуда катта фарқ қилади.

Шаҳарча ичидаги кўп қаватли уйлар сифатли таъмирланди, йўллар кенгайтирилиб, хушманзара хиёбонлар барпо этилмоқда. Катта йўлга яқин эски ва кўримсиз уйлар бузилиб, улар ўрнида шинам хонадонлар, маданий-маиший объектлар барпо этилмоқда.

Обод маҳалла ва қишлоқ одамларининг қалби ҳам обод, маданияти ҳам юксак бўлади.Бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда олиб борилаётган ободончилик юмушлари Бахмалда ҳам ўз аксини топаётгани барчани хурсанд қилмоқда.

Ҳаттоки, эскича фикрлаш ва яшашга кўникиб қолган айрим бахмалликлар ҳам ўз кўз ўнгиларида содир бўлаётган бундай янгиланишлардан ҳайратга тушмоқда.

Аммо, гуруч курмаксиз бўлмаганидек бугунги ўзгариш ва янгиланишларни тўғри қабул қилмаётган, халқ ва давлат манфаатидан ўз шахсий манфаатини устун қўяётганлар ҳам учраб турибди.

Масалан, ўсматлик С.Турсунқулова марказий кўчага яқин жойлашган хонадонининг бузилиб, қайта қурилишидан норози бўлиб турли идоралар, ҳаттоки чет элдаги оммавий ахборот воситаларига ҳам мурожаат қилган.

Лекин, унинг шикоятини ўрганиш жараёнида С.Турсунқулова ўз яшаш хонадонига бундан кейин ҳам бемалол эгалик ҳуқуқини сақлаб қолиши, фақат иморатини замонавий кўринишда қайта қуриш кераклиги, қурилишда унга маҳаллий идоралар томонидан баъзи бир ёрдам ҳам кўрсатилиши тушунтирилгандан сўнг у ўз хатосини тан олди.

Чунки, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастури асосида мамлакатимиз бўйлаб минглаб, ўн минглаб иморатлар қайта қурилаётгани нафақат шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини, балки, шу жаннатмакон юртда яшаётган барча фуқароларимизнинг кўнгилларини ҳам обод қилаётганлиги тушунди чамаси.

"Бахмал ҳаёти" газетаси

бош муҳаррири Бердиев Тўхтамурод 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар