Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ўзбекистонда АЭС Жиззах вилоятида қуриладиган бўлди

Ўзбекистонда АЭС Жиззах вилоятида қуриладиган бўлди

01 июнь 2019 йил
362
0

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида Атом электр станцияси қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва мазкур ҳамкорлик доирасидаги "Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, 2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган тахминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи амалга оширилди. 

"Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишдаги ишлар Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда олиб борилди.   

Тадқиқотлар натижалари, муҳандислик-техника ва иқтисодий аҳамияти ҳамда  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилишини  амалга ошириш  лойиҳасини назорат қилувчи Республика ишчи гуруҳининг  қўшма мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги  ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш Агентлигининг илмий – техник ва экспертлик кенгаши  Қарори, шунингдек, мутахассисилар, халқаро экспертлар хулосаларига асосланиб, АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида  Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди. 

Ҳозирги кунда танланган майдонни тасдиқлаш ҳамда лицензиялаш борасида муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи давом эттирилмоқда. 

Лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш ва  лойиҳавий ечимларни  ишлаб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 17 май куни «Aтомстройэкспорт»  ("Росатом” Давлат корпорациясининг муҳандислик бўлимига тегишли АЖ)  билан техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланди, мазкур жараённинг Дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ходимлар ва техника мобилизацияси (тақсимоти) бўйича ишлар бошлаб юборилди, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар