Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Нега оилавий меҳмон уйлари танланган

Нега оилавий меҳмон уйлари танланган

03 июнь 2019 йил
169
0
Жиззах вилоятига келишга қизиқаётган сайёҳлар сони кўпаймоқда. Улар учун эса энг аввало қулай ва ҳамёнбоп жойлаштириш воситалари керак. Қайд этиш жоизки, бугунги кунда кўплаб сайёҳлар жойлаштириш воситаларидан айнан оилавий меҳмон уйларини танлашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори маҳаллий аҳоли учун оилавий меҳмон уйларини ташкил этишга катта туртки берди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, қарор ижросини таъминлаш мақсадида бошқа вилоятларда бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам уйма-уй юриб оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Натижада давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш истагини билдирган 20 тадбиркорлик субъектига тижорат банклари 412 миллион 900 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратди.
Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, хонадонни оилавий меҳмон уйи ташкил этиш талабларига мос келишини кўздан кечиришмоқда. Шунингдек, аҳолига оилавий меҳмон уйларини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тушунтиришлар беришмоқда. Натижада, жорий йилнинг май ойида Зомин туманида, Бахмал ва Форишда 23 тадбиркор оилавий меҳмон уйлари ташкил этди.
Қайд этиш лозимки, бунга қадар вилоятда 11 оилавий меҳмон уйлари мавжуд бўлиб, улар сони бир ой давомида 2 бараварга ошган. Айни вақтда уларнинг сони қирққа яқинлашиб қолди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар