Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда эзгулик, яхшилик, меҳр ва мурувват акцияси ўтказилди

Жиззахда эзгулик, яхшилик, меҳр ва мурувват акцияси ўтказилди

09 июнь 2018 йил
1 673
0
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши ёш тадбиркорлар билан ҳамкорликда хайрия акцияси ўтказди.

Акция доирасида ёш тадбиркорлар ва партия фаоллари Жиззах шаҳрининг Турон, Шодлик, Олмазор, Жиззахлик, Сангзор ҳамда Жилли-Ғулли маҳаллаларидаги етим болалар тарбияланаётган, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилаётган, кам таъминланган оилаларда бўлиб, уларга хайрия ташкилотчилари томонидан 10 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
– Баъзан кичкина совға ҳам, айниқса, болаларга катта қувонч бағишлайди, – дейди партия вилоят кенгаши матбуот котиби У.Мустафоев. – Ушбу акцияни ўтказишдан мақсад кўнгли ўксик инсонлар қалбига оз бўлсада қувонч улашиш эди. Акция эзгу амалнинг катта-кичиги бўлмаслигини кўрсатди. Рамазон совғалари фақат олганларга эмас, уни берганларга ҳам қувонч бағишлади.
Партиянинг ҳудудий ташкилотлари эзгулик ва яхшиликка йўғрилган Рамазон хайрия тадбирларини ўтказишни давом эттирмоқда.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар