Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Шароф Рашидов туманида ғишт ишлаб чиқариш цехидаги ноқонуний фаолиятга чек қўйилди

Шароф Рашидов туманида ғишт ишлаб чиқариш цехидаги ноқонуний фаолиятга чек қўйилди

12 июнь 2019 йил
163
0

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Шароф Рашидов тумани «Гандумтош» маҳалласида жойлашган хусусий корхонага қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Яъни, бунда ҳуқуқбузар корхонага ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасининг фильтр қисмига пўлат сим ўтказиб, ҳисобга олиш приборларини кўрсатгичини тўхтатиб қўйишни мақсад қилган.

Ҳолат юзасидан, Жиззах вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг ҳисоб-китоб хулосасига кўра, 56 та горелка ва 28 та камера бўлган ушбу хусусий корхона томонидан таъминотчи корхона манфаатига 66 миллион 576 минг сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Ноқонуний хатти-ҳаракат бўйича корхона раҳбари бугунги кунда пушаймон эканлигини билдириб, етказилган зарарни тўлиқ қоплади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар