Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда суд ва ёшлар ўртасида нима бўлди

Жиззахда суд ва ёшлар ўртасида нима бўлди

09 июнь 2018 йил
1 734
0

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ўртасида ёшлар масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликнинг мазмуни, соҳалари ва тартибини белгилаш бўйича Меморандум имзоланди.

10 моддадан иборат Меморандумни Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси Э.Ходжакулов, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Б.Ўсаров ҳамда вилоят халқтаълими бошқармаси бошлиғиҒ.Қодировлар томонидан имзоланди.

-Меморандум имзоланишидан асосий мақсад вилоятда ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятини ошириш ва жиноятчилик ҳолатларини камайтириш ҳамда суд тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ёшларни хабардор этиш ва таништириш мақсадида учрашувлар ташкил этишдир,- дейди Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси Э.Ходжакулов.

Шунингдек, имзоланган Меморандумга асосан томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли шаклидаги тадбирлар ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар