Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоятининг муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларининг мобиль иловаси ишлаб чиқилди

Жиззах вилоятининг муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларининг мобиль иловаси ишлаб чиқилди

15 июнь 2019 йил
578
0

Жиззах вилоятининг муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларининг мобиль иловаси Жиззах Давлат педагогика институти Тарих факультети, Тарих ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Фаррух Акчаев ва институт талабаси Фаррух Пардабоевлар вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ходими Лола Санаева билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

Мобиль иловада Бахмал тумани, Фориш тумани, Ғаллаорол тумани, Ш.Рашидов тумани, Янгиобод тумани ва Зомин туманларидаги мавжуд муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларнинг ҳар бири алоҳида фото сурати, қадамжолар ва зиёратгоҳлар тўғрисида маълумотлар тўлиқ кўрсатилган.

Вилоятдаги муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларнинг жойлашувини кўриш учун GOOGLE карта тугмасини босилганда автоматик равишда маршрут, унинг масофаси туғрисида маълумот беради.

Бундан ташқари, мобиль иловада муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларнинг маълумотларини 40 та хорижий тилларда таржимасига эга тугма ташкил этилган бўлиб, исталган тилни танлаб, таржима қилиш имконини беради.

Мобиль иловани яратилиши вилоятимизга ташриф буюриб, муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларни зиёрат қилиш истагида бўлган ички ва хорижий сайёҳларга қолаверса, барча фуқароларга қулайликдан бири саналади.

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар