Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ҳали бу ерлар обод бўлади

Ҳали бу ерлар обод бўлади

11 июнь 2018 йил
1 886
0

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга жорий қилинаётган навбатдаги янги ташаббус "Обод қишлоқ” дастури олис ва чекка ҳудудларда яшаётган миллионлаб юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ҳар бир маҳалла, кўча ва хонадонларнинг ҳолатини, одамларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганишда "Обод қишлоқ” дастурининг давом эттирилишида Мирзачўл тумани "Ғалаба” маҳалласининг танлангани бежиз эмас. Мазкур маҳалла Жиззах чўлларининг энг чекка ҳудудларидан саналади. Мазкур қишлоқда кўп миллат вакиллари истиқомат қилишади. Аҳолининг асосий хўжалик фаолияти деҳқончилик бўлган қишлоқда кўча ва йўлларнинг, ичимлик суви, иссиқлик, электр энергияси таъминоти, маданий, маший хизмат кўрсатиш бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги одамларга жиддий қийинчилик туғдирмоқда. Муаммолар ўрганиб чиқилиб,  бу ерда аҳолининг яшаши учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан  аниқ чора-тадбирлар режаси белгиланиб, бажаришга киришилди.
Бугун Ғалабага қурилиш ашёлари узуксиз келиб турибди. Четдан кузатган одамга қишлоқда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари диққат-эътиборни тортмасдан қолмайди. Бунда в илоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

– Чўл ўзлаштирилган дастлабки даврларда одамларга яшаш осон бўлмаган, – дейди меҳнат фахрийси Усмон Холбеков. – Мамлакатимиздаги кейинги йиллардаги ўзгаришларга таққосласа, бугун ҳам шароитимиз бошқалардан анча орқада. Аммо ота-боболари ертўлаларда, чайлаларда яшаб чўлни ўзлаштирган инсонлар авлоди бундан яхшироқ яшашга муносиб. Шукрки, Президентимизнинг халқимиз ҳаётини яхши билиши, куюнчаклиги туфайли жамиятимизда бошланган янгиланишлар, ободлик бизнинг қишлоғимизга ҳам етиб келаётир. 
Ушбу лойиҳани амалга оширишда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳодимлари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
Ҳа, бугун қишлоқда одамларнинг ҳайратланишига, қувонишига  арзийдиган тарихий ишлар бўлмоқда. Унинг қамрови ва суръатини кўрган киши яқин кунларда "Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғининг кечаги қиёфасидан асар ҳам қолмаслигига тўла амин бўлади. Бу давлатимиз раҳбарининг халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак деб билдирган фикрларининг  амалий ифодасидир.
Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар