Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Сотувчи ҳаридорга чек бермади

Сотувчи ҳаридорга чек бермади

11 июнь 2018 йил
1 780
0

Дўстлик туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк  пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб- китобларни ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги   қарори ижросини таъминлаш юзасидан  жойларда профилактик ва назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

2018 йил 8 июнь куни Дўстлик шаҳар, Чинобод МФЙ, Дўстлик кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Хатамбой Қурбоновга қарашли савдо дўконида назорат тадбири ўтказилди.

Тадбирда назорат-касса  машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда  тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари ўрганилди.

Сотувчи ҳаридорга  11 000 сўм нақд пулларга харид чеки бермади, камига савдодан тушган 143 800 сўм нақд пуллар дўконда ўрнатилган НКМ хотирасига кирим қилинмаганлиги фош бўлди.

 Гулчеҳра Урдушева  - Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик

 билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар