Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ОТМга ҳужжат топшириш учун 10 дақиқа етарли

ОТМга ҳужжат топшириш учун 10 дақиқа етарли

26 июнь 2019 йил
218
0

Бу йил абитуриентларга жуда катта имкониятлар берилди.

Боиси битта эмас 3 тагача ОТМга ҳужжат топшириш, имтиҳон бўладиган жойни ўзи мустақил танлаш ҳуқуқи бор. Энг қувонарли ҳолат шундаки 5 та ОТМга ҳужжат топшириш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилмоқда. Бугун туман, шаҳар ДХМ биноси абитуриентлар  билан ҳар қачонгиданда гавжум.

Вилоятимизнинг энг олис туманларидан бири бўлган Янгиобод ёшлари ҳам бугун қўлларида диплом ҳамда фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат билан туман ДХМ ташриф буюрганлар.

Жорий йилда 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини тамомлаган Азизахон Сафарбоева она тили ва адабиёт фани бўйича ёшларга таълим беришни яъни ўқитувчи бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бунинг учун Азизахон қайси ОТМ ҳужжат топширини алақачон танлаб бўлди. Танлови: ГулДУ, ЖДПИ ҳамда СамДУ бўлди.

Муаттарнинг ҳам танлови ҳудди Азизаникидек. Икки дугона ўқитувчиларига ҳавас қилишганиданми ҳеч иккиланмасдан ГулДУнинг абитуриенти бўлди қўйди.  Нима ҳам дер эдик, 11-синфни битирган икки дугонага талаба бўлиш бахти насиб этсин дея тилак билдирамиз.  

Фориш туманиннг 60% аҳолиси айнан тадбиркорлик билан шуғулланади. Бу ишбилармонлик муҳити оила аъзоларнинг барчасига бирдек ўтади. Ишлаб чиқаришнинг ҳадисини олган, унинг йўл йўриғини билган инсон ўз тажрибасини фарзандларига ҳам ўргатади. Шу боисдан фарзандларнинг ҳам бу соҳага аста секин қизиқиши ортиб боради.  

Фориш туман Давлат хизматлари марказига ОТМ ҳужжат топшириш учун ташриф буюрган Исломбек Атавуллаев ҳам бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлаш, ишлаб  чиқаришнинг у билмаган қонун-қоидаларини билиш мақсадида ГулДУнинг  Озиқ-овқат технологияси факультетига ҳужжатларини расмийлаштирди.

1999 йилда туғилган Бахмал тумани “Сангзор” ҚФЙ Чубор қишлоғида истиқомат қилувчи Аъзамат Ибрагимов 2018 йили тумандаги  “Сангзор” қишлоқ ҳўжалиги КҲК тамомлади. Тарихга бўлган қизиқиши сабаб ҳеч иккиланмасдан СамДУнинг тарих факультетига ҳужжат топширди.

Ёшларнинг қизиқишлари турлича Аъзаматдан фарқли ўлароқ  Лочинбек Алибоев география фанига қизиқади шу сабабли ҳам ГулДУнинг География ўқитиш методикаси факультетини танлади. Бундан ташқари имкониятидан фойдаланган ҳолда ЖДПИ ҳамда ТошДПИ абитуриенти бўлди.

Хуллас, Бахмал ёшларининг ўқишга бўлган қизиқишлари ортиб бормоқда. Ахир имконият бўлгандан кейин ундан фойдаланмаслик нодоннинг иши бўладида.

Темурсултон Раҳматов ҳамда Мақсуд Усмонов Дўстлик туман Давлат хизматлари марказига мурожаат этишди.

Темурсултон 2013 йилда Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш КҲК тамомлаган, Мақсуд эса 2015 йилда туман Қишлоқ хўжалик КҲК. Иккиси ҳам бундан икки йил олдин Тошкент шаҳрига ҳужжат топширган эдилар. Узоқ йўл, моддий қийинчилик, керагидан ортиқ ҳужжатларнинг талаб қилиниши туфайли қайта олийгоҳга ҳужжат топширмаганлар. Юртбошимиз берган имконият туфайли бугун уларда яна ўқишга бўлган интилиш, қизиқиш, иштиёқ яна кучайди. 3 та ОТМни ихтиёрий равишда танлаш баробарида марказга бор йўғи 2 та ҳужжатни тақдим этиб ўзларига берилган шароитлардан фойдаланиб чиқиб кетишди.

Ғаллаорол туман Давлат хизматлари маркази биноси ҳам абитуриентлар билан гавжум.

- Мен 2012 йили Ғаллаорол Тиббиёт коллежини тамомлаганман. Бу йил бизга яратиб берилган имкониятлардан  жуда хурсандмиз. Бир эмас 3 та ОТМ ҳужжат топшириш имконияти бор қолаверса, имтиҳон бўладиган жойларни ҳам ўзимиз танлаймиз. Фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат, коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан мана бугун ҳужжат топширдим. Ортиқча оворагарчилик йўқ. Фанлар кетма-кетлиги мос бўлиши лозимлигини инобатга олган холда Гулистон Давлат университети, ЖДПИ ҳамда Тошкент Давлат педагогика Университетини танладим, - дейди мамнун ҳолатда Феруза Лапасова.

Мирзачўл тумани “Ипак йўли” ҚФЙ Сегизбоев кўчаси 20-уйда истиқомат қилувчи Жаҳонгир Давлатов янгиликдан воқиф бўлиб тезда марказга мурожаат этишга қарор қилди.

2016 йилда туман Қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежини тамомлагач олийгоҳга кириш учун кўп бора уринди. Ортиқча ҳужжат, вилоятма-вилоят юриб чарчаган, оворагарчиликлардан толиққан Жаҳонгир мана бугун 10 дақиқа ичида бор йўғи учта ҳужжат билан 3 та ОТМга яъни Гулистон Давлат университети, ЖДПИ, ЖПИ ҳужжат топшириб Давлат хизматлари марказидан чиқиб кетди. 

Хуллас, Давлат хизматлари маркази ходимлари аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш билан бир қаторда 10 дақиқа ичида  абитуриентларнинг ҳам мурожаатларини қаноатлантирмоқда.

Б.Назаров - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

бошлиғи ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар