Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда 25 нафар битирувчи ёшлар истиқболли кадрлар захирасига киритилди

Жиззахда 25 нафар битирувчи ёшлар истиқболли кадрлар захирасига киритилди

11 июнь 2018 йил
693
0

Маълумки, ёшларга эътибор мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда эса жойларда O’zLiDeP вилоят Кенгаши "Ёшлар қаноти” томонидан ташкиллаштирилаётган турли тадбирлар ҳам алоҳида ўрин тутмоқда.

Партиямиз томонидан ўтказилаётган бир қатор истиқболли лойиҳалардан бири - "Янги авлод кадрлари” деб номланган бўлиб, ушбу лойиҳани ўтказишдан мақсад эртанги кунда мамлакатимиз тараққиётини белгилай оладиган билимли, ташаббускор ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек улардан партиянинг заҳира кадрларини тайёрлаб боришдан иборатдир.

- Мен бундай тадбирларда биринчи марта иштирок этишим,-дейди "Енгил саноат” факультети талабаси Гўзал Қўчқорова. - Давра сухбати давомида ўзимни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдим. Бундан кейин O'zLiDeP ёшлар қаноти гуруҳи томонидан ташкил этилаётган барча тадбирларда мунтазам қатнашишни ният қилиб қўйдим.

Тадбир якунида мазкур меморандум доирасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда томонлар 2017-2018 ўқув йилида олий ўқув юртини тамомлаётган 25 нафар битирувчи ёшлар O’zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилди

Саида Умаралиева

O'zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар