Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Хитойнинг қурулиш холдинг компанияси Жиззахда муқобил энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи

Хитойнинг қурулиш холдинг компанияси Жиззахда муқобил энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи

29 июнь 2019 йил
156
0

Хитой Халқ Республикасининг “China Energy Engineering Corporation” қурулиш холдинг компанияси делегацияси вакили Ван Сяоху  ҳамда “Анис Принт” МЧЖ расмий вакили В.Рузиев билан ташриф буюришди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимлигида вилоят хокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

“China Energy Engineering Corporation” компанияси қурилиш ва фуқаролик мухандислик энергетика объектларини модернизация қилиш соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компания иссиқлик энергетикаси, гидроэнергетика ҳамда куёш энергиясидан электр энергия олиш каби соҳаларда фаолият олиб боради.

Компания Ўзбекистонда ҳам бир қатор лойиҳаларда қатнашиш истагини билдирди. Хусусан, Жиззах вилоятида муқобил энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишмоқчи.

Компания вакилларининг сўзларига кўра бу каби лойиҳалар учун 100 млн. АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестицияси киритилиш имконияти мавжуд.

Учрашув сўнгида делегация вакиллари жойларда мухандислик энергетика объектларида ҳозирги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар билан атрофлича танишиш ва лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган барча имкониятларни маълумотлар асосида ўрганиб чиқиш истагини билдирдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар