Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

01 июль 2019 йил
285
0

Касаба-уюшмалари бирлашмаси вилоят Кенгаши мажлислар залида Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Тўраева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Холбўтаев, О’zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши раислари, аппарат ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 июнда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги маърузаси ва унда таъкидлаб ўтилган Парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятидаги эътибор қаратилиши керак бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, иштирокчилар таркибига кўра жойларда бундай тадбирлар ҳар куни ҳам ташкил этилавермайди. Шу сабаб, тадбирда муҳокама қилинган масалалар қизғин муҳокамаларга, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларга бой бўлгани билан аоҳида ажралиб турди, десак муболаҳа қилмаган бўламиз.

Жумладан, Сенат томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш бўйича ишларни тизимли асосда йўлга қўйиш мақсадида Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқган ҳолда, вилоятимиздан сайланган Сенат аъзолари билан вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган депутатлар доимий равишда ҳамкорликда фаолият олиб боришлари зарурлиги таъкидланди. Бугунги кунда вилоятимизда 6 нафар Олий Мажлис Сенати аъзосидан 3 нафари маслакдошларимиз ҳисобланади. Сенат аъзолари билан депутатлар ҳамкорлигини доимий йўлга қўйиш, самарали фаолият олиб бориш мақсадида аниқ вазифаларни белгилаб олиш эса ўта муҳим.

Шунингдек, тадбирда муҳим сиёсий жараён -  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўриш, бўлиб ўтадиган сайловларга партиямиз томонидан номзодларни тақдим этишда аёлларнинг 30 фоизлик квотагасига алоҳида эътибор қаратиш,ўтган давр мобайнида етакчи партия сифатида замонавий билим ва кўникмаларга эга, сиёсий фаол хотин-қизлар сафини янада кенгайтириш, улар учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда сайловларда гендер тенглигига алоҳида эътибор қаратиш  масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик ўринларига номзодлар шакллантирилмоқда.  Шу билан бирга жойларда депутатлар, партиямиз лидерлари ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Партиямиз қисқа вақт ичида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлди. Буни сайловолди дастуримизда белгилаб олинган мақсад ва вазифаларда ҳам кўришимиз мумкин.

Сайловолди дастуримизда ахолининг бандлигини таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва фермерлик харакатини ривожлантириш, суд-хуқуқ соҳаси, оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини таъминлаш ва шу каби бошқа соҳаларда ҳам ислоҳотларни амалга ошириш белгилаб олинган. 

Муҳокамалар чоғида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ҳақида ҳам фикрлар билдирилиб ўтилди.

Саида Умаралиева

О’zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар