Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстликнинг катта хирмони

Дўстликнинг катта хирмони

01 июль 2019 йил
155
0

Деҳқонларнинг гапига қараганда, бу йил ғаллачилик учун ниҳоятда мураккаб келган.

Шунга қарамай, об-ҳаво инжиқ-ликларини кўп йиллик тажрибалар эвазига енгган Дўстлик тумани  деҳқонлари ҳар гектар ердан 42,6 центнердан ҳосил кўтариб, шартнома режасини уддаладилар. Катта хирмонга 44 минг 162 тонна дон тўкилди. Унинг 3000 тоннаси уруғликка қабул қилинди.

Ўтган кузда 13 минг 650 гектар май-донга дон сочган туман ғаллакорлари имкониятлардан самарали фойдаландилар. Экин агротехника талаблари даражасида парвариш қилинди. Суғориш, озиқлантириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

— Бирор йил йўқки, табиат деҳқонни синовдан ўтказмаган бўлса, — дейди "Бахтиёр-Даврон" фермер хўжалиги раҳбари Мирзоҳид Тонготаров. —Қишнинг  камёғин, баҳорнинг серёғин келиши ғалла ривожига салбий таъсир кўрсатди. Деҳқонларимиз шунга мос ҳолда иш юритдилар. Шунинг натижасида ғалла турли касаллик-лардан асраб қолинди. Астойдил меҳнат ўз самарасини берди. Бугун 68,9 центнердан хирмон кўтардик. Хирмонлар донга, дастурхонларимиз нонга тўладиган бўлди.

Дўстликда деҳқончиликнинг сиру, синоатини эгаллаган фермерлар кўп. "Лапас-Бекнур", "Барака", "Арслон-Азиза", "Кенжаевлар даласи" фермер хўжаликлари деҳқонлари шулар жумласидан. Улар ҳам ҳар гектар ердан  60-68 центнердан хирмон кўтаришди.

Ҳосилни қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиш ҳам осон кечмади.  Мавсумга пухта тайёргарлик кўрилган-лиги, комбайнлар, ғалла ташиш машиналари бетўхтов ишлаши таъминланганлиги иш самарадорлигини оширди. 20 та ўрим-йиғим гуруҳлари кечаю, кундуз ишлади.

— Бор имкониятни ишга солдик, —дейди, 9-сонли ўрим-йиғим гуруҳи бошлиғи Анвар Тинчликов. — Комбайнлар, дон ташиш техникаларининг ҳаракати қатъий назоратга олинди. Туманимиздаги мавжуд 44 та, ҳашарга келган 10 комбайнларнинг тўхтовсиз ишлаши таъминланди. Гуруҳ аъзолари учун даланинг ўзида барча қулайликлар яратилди. Шунинг натижасида гуруҳимиз аъзолари томонидан 731 гектар ердаги ғалла ўриб-янчиб оли-ниб, қабул манзилларига жўнатилди.

Илғор комбайнчилар, ғалла ташиш транспорти ҳайдовчилари рағбатлан-тириб борилди. Зоир Эгамов бош бўлган 16-гуруҳ аъзолари 734 гектар ердаги ҳосилни ўриб-янчиб олиб, энг юқори натижага эришдилар. Аҳмад Тилабов етакчи бўлган 1-ўрим-йиғим гуруҳи эса  622 гектар ердаги ғаллани ўриб-янчиб берди.

Шартнома режаси уддаланди. Бироқ дон топшириш давом этмоқда.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар