Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида фестиваль ўтказилди

Фориш туманида «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида фестиваль ўтказилди

01 июль 2019 йил
122
0

Фориш тумани Маданият марказида туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, халқ таълими бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда туманда «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Абдивали Мустановнинг туманимиз ёшларига йўллаган табригини туман ҳокимлигининг бош мутахассиси Илҳом Юлимов ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Шавкат Қодиров табрик сўзига чиқиб йиғилганларни, ёшларни  «Ёшлар куни» билан таб-риклади ва ёш тадбиркорлар Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда тадбирларни ўтказишда яқиндан кўмак бераётган туман ташкилотлари ҳамда фаол ёшларга, Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

Байрам концерт дастурида туман маданият бўлими ҳаваскор қўшиқчилари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошидаги «Ёшлар маркази» ўқувчилари ижросидаги она Ватан, тинчлик, ёшлик, дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқ, рақслардан тузилган компазициялар намойиш этилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар