Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Генерал-майор Ғайрат Қодиров Ғаллаоролда сайёр қабул ўтказди

Генерал-майор Ғайрат Қодиров Ғаллаоролда сайёр қабул ўтказди

02 июль 2019 йил
163
0

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ғаллаорол туманининг Лалмикор шаҳарчасида сайёр қабул ўтказди. Лалмикор саноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган сайёр қабулда тумандаги Қипчоқсув, Жийдали, Гулчамбар, Қоризқудуқ, Маданият, Сарбозор, Самарқанд, Оқтош, Ғўбдин, Лалмикор, Маржонбулоқ шаҳарча, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида тадбирга  туман ҳокимлиги, ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда секторлар масъуллари таклиф этилди. Мулоқот аввалида мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллигидаги 3-секторда ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини топишга қаратилган тадбирлар тилга олинди. Шундан сўнг бўлиб ўтган мулоқот жараёнида газ, электр, ичимлик суви таъминоти, йўллар носозлиги ҳудуд аҳолисини қийнаётган асосий масалалар эканлиги аён бўлди. Шу маънода, коммунал идоралар масъулларига мавжуд муаммоларни ўрганиш, кам харажатлиларини ички имкониятлардан фойдаланиб, йирикларини эса ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва йўл хариталарига киритиш йўли билан ҳал этиш вазифаси юкланди.

Турар жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уй таъмири, саломатликни тиклаш, яшаш жойи ва ер участкалари олиш, фуқароликни расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини йўл қўйиш учун бино, ер ва кредит ажратилиши, нореал қарздорликни бартараф этиш, сел ювган кўприкни таъмирлаш, сел йўлини очишга доир масалалар ҳам кўтарилди. Бундан ташқари спорт зали қуриш, ногиронликни ҳужжатлаштириш, ишга жойлашиш, алимент пулларини ундириш юзасидан кўмак сўралди. Билдирилган ҳар бир масала бўйича масъуллар бириктирилиб, ҳал қилиш муддатлари белгиланди. 

Тадбир давомида 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафарига қўлтиқтаёқ топширилди. Худди шундай, ўқиш ва спортда юқори натижаларга эришган ҳудуддаги ўрта умумтаълим мактабининг 5 нафар ўқувчисига сектор раҳбарининг эсдалик совғаси берилди. Бундан ташқари аҳолига имтиёзли нархларда ун тарқатилиб, 46 киши суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди. Умуман олганда, мулоқотда 200 нафарга яқин фуқаро иштирок этди. Улар томонидан турли мазмундаги  90 та масала кўтарилди.

Шу куни сектор раҳбари ташаббуси билан шаҳарчада Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг ЛОР, эндокринолог, онколог, невролог, педиатр шифокорлари томонидан тиббий кўрик ташкил қилинди. Мазкур жараёнда замонавий УТТ ва ЭКГ ускуналаридан фойдаланилди. Бундай мулоқотлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар