Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » АЭС қурилиши учун Тузкон кўли яқинида танланган майдонда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичига старт берилди (видео)

АЭС қурилиши учун Тузкон кўли яқинида танланган майдонда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичига старт берилди (видео)

02 июль 2019 йил
305
0

29 июнь куни атом электр станцияси қурилиши учун танланган Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги ҳудудда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичини бошлади. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда, «Ўзатом» агентлиги, «Росатом» давлат корпорацияси, Ўзбекистон геоахборот шаҳарсозлик давлат кадастри лойиҳалаш илмий текшириш институти (ЎзГASҳКЛITI) мутахассислари, «Атомстроекспорт» АЖ вакиллари, ҳамда Фориш тумани масъуллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

                         

Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши учун танлаб олинган тахминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи якунлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Унда Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакўл сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилгани ва ўрганишлар натижасида Жиззах вилоятининг Тузкон кўли яқинидаги ҳудуд атом электр станцияси қурилиши учун мақбул жой сифатида танлангани эълон қилинди.

Айнан мана шу атом электр станцияси қурилиши учун танланган ҳудудда муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичига старт берилди.

Мазкур ҳудудда «Атомстроекспорт» АЖ мутахассислари томонидан геофизик, сейсмологик тадқиқот ишлари амалга оширилади. Мутахассислар ҳудуднинг геологик ва геофизик таҳлилини ўрганиб, улардан олинган натижалар асосида Ўзбекистонда қурилувчи биринчи атом электр станциясининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари давом эттирилади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур тадқиқот ишлари жараёни Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари назоратида бўлиб, тадқиқот ишларини ташкил этишда ЎзГASҳКЛITI ҳам жалб этилади.

Маълумот ўрнида, муҳандислик-тадқиқот ишлари Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида мамлакатимизда атом электр станцияси қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва мазкур ҳамкорлик доирасида тасдиқланган «Йўл харитаси» ижросини таъминлаш юзасидан, жорий йилнинг 17 май куни «Росатом» давлат корпорациясининг муҳандислик бўлимига қарашли «Атомстроекспорт» акциядорлик жамияти билан техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар