Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Пахтакор туманидаги ёш шижоатли тадбиркор қиз

Пахтакор туманидаги ёш шижоатли тадбиркор қиз

02 июль 2019 йил
248
0

Сетора Ёқубова Пахтакор хизмат кўрсатиш коллежини тамомлагач, икки йил дўконда сотувчи бўлиб ишлади. Тадбиркорликка қизиқиши боис оддийгина олди-сотди билан чекланмай, паррандачилик фермасида ишлаб, ҳам иш ўрганди.

Сетора 22 ёшида ўз бизнесига қўл урди. "Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастурининг  67 миллион сўмлик кредити унга молиявий таянч бўлди.  

— Бу кредит шартлари тадбиркор фойдасига ишлайди. Имтиёзли муддати бир йил, атиги 7 фоизли. Беш йил муддатда олган қарзимни бемалол узишим, ўзим ҳам фойда олиб, бошқаларни ҳам иш билан таъминлашимга етади, — дейди Сетора. — Давлатимиз раҳбари яратиб берган бу имкониятдан тенгдошларимнинг ҳам фойдаланишини тавсия этаман.

Унинг паррандачилик фермасида 2600 бедана, 6000 товуқ ва жўжа, 6 туяқуш парваришланаяпти. Унинг бунча жонни боқиши учун ер, ёпиқ бино,  озуқа ва шарт-шароит керак. Пахтакор туман ҳокимлигининг амалий кўмаги билан  ер майдони  ажратиб берилди. Натижада 3 нафар ишчи доимий иш билан таъминланди.

Товуқ, бедана гўшти ва тухуми доимий равишда ички бозорга етказиб берилмоқда. Парранда бежиз етти хазинанинг бири дейилмайди. Жониворлар кунига 1700 дона тухум беради. Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида фаолият кўр-сатаётган "Саховат сифат парранда" фермасидан олиб келинган паррандалар эндиликда шу ернинг ўзида кўпайтирилаяпти. 

Зебунисо САЛОҲИДДИНОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар