Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Арнасой туманида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолияти қандай бўлмоқда?

Арнасой туманида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолияти қандай бўлмоқда?

03 июль 2019 йил
261
0


Қаерда оила муносабати кучли интизом ва тарбияга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади.

Бугунги кунда оилаларда фаровон турмуш тарзини яратиш мақсадида Арнасой туман “Оила” маркази томонидан 359 та кам таъминланган оилалар ўрганилди ва шулардан 89 нафарида  кредит олиш истаги борлиги, ҳамда 44 нафар фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланиш учун  кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан,  "Бўстон" қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Маҳмудова Жумагул 10 миллион миқторда, Чўлқувар қишлоқ фуқаролар йиғинидан Ибрагимова Сайёра, Артиқова Мўтабар, Мансурова Зеболар 3 миллион миқдорда кредит олиб ЯТТ фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Оила–муққаддас қўрғон ҳисобланади. Бу қўрғонни барпо этиш, уни гуллаб-яшнаши  инсоннинг ўз қўлида. Мамлакатимизда ҳар бир оилани, айниқса эндигина қарор топаётган ёш оилалар илдизини мустаҳкамлаш уларни аҳлоқан, руҳан ва ҳуқуқан камол топтириш ва шу асосда жамиятимиз  қурувчиларни тарбиялаш эзгу вазифа эканлиги юзасидан учрашувлар ташкиллаштирилди.

Жамият тараққиётида янги-янги авлодларининг пайдо бўлиши оила қуриш ижтимоий таббий заруратдир.

Албатта соғлам авлод тарбияси осон иш эмас, у ҳар бир инсон, ҳар бир оила, бутун жамиятдан жиддий эътибор ва узлуксиз меҳнат талаб килади.

Шаҳринисо Джумабаева  

“Оила”илмий-амалий тадқиқот маркази

Арнасой туман бўлими раҳбари 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар