Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Халқ билан мулоқот узлуксиз давом этаверади

Халқ билан мулоқот узлуксиз давом этаверади

03 июль 2019 йил
210
0

Одамлар билан яқиндан мулоқотда бўлмасдан туриб, фақат қоғозларда қайд этилган маълумотлар билангина жойларда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга, мавжуд муаммоларга,  кенг жамоатчилик ўй-фикрларига, энг муҳими, аҳоли кайфиятига баҳо бериб бўлмайди.

Жиззах вилоятида ишчи гуруҳ 5200 дан ортиқ хонадон эгалари билан мулоқотда бўлди. Суҳбатлар давомида аҳоли томонидан 580 дан ортиқ турли йўналишдаги масалалар тилга олинди. Шундан 74 таси жойида ҳал қилинди.

Эътибор берганмисиз, ҳар қандай хайрли ташаббус халқ кўнглидан жой олса, орзу-интилишлари билан ҳамоҳанг бўлса, тез орада анъанага айланиб, бутун мамлакат бўйлаб қулоч ёзади. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг кун сайин оммалашиб бораётганига асл сабаб ҳам шунда.

Ишчи гуруҳ аъзолари шу йўлдаги  саъй-ҳаракатлар билан танишиш жараёнида кўплаб ёш маслакдошларимиз нафақат амалга оширилган ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар, балки янги таклифларни ҳам ўртага ташладилар.

Жумладан, йигит-қизларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари  ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида республика даражасида ташкил этиладиган танловлар сонини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароит яратиш мақсадида жамғарма ташкил этиш ва жамғарма ҳисобидан ёшлар учун спорт майдончалари қуриш ҳамда спорт анжомлари билан таъминлаш таклифи илгари сурилди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш мақсадида жамғарма очиш ҳамда жамғарма ҳисобидан ҳар бир туманда кечаю кундуз фаолият юритадиган иккитадан кутубхона ташкил этиш ғояси ҳам кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланяпти.

Ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бирга туман ва шаҳарлардаги 260 та корхона ва ташкилот фаолияти билан танишди.

2019 йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши муносабати билан O‘zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгаши томонидан ҳудудларда амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиб, ҳаётга татбиқ қилинишига кўмаклашиш учун  24 нафар вилоят Кенгаши депутати ҳамда 115 нафар туман (шаҳар) Кенгаши депутати лойиҳаларга  бириктирилганди. 2019 йил 1 июнь кунига қадар бажарилган ишлар ўрганилди. Жиззах вилоятида 2019-2020 йилларда амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари жами 660 тани ташкил этиши, шундан 88 таси ишга тушгани, 2 та лойиҳа истиқболсиз деб топилгани, қолганлари эса муддат якунига қадар бажарилиши маълум бўлди.

Инвестиция лойиҳалари ижроси юзасидан депутатлик назоратини янада кучайтиришга келишиб олинди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар