Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Республика ёш ижодкорлар анъанавий Зомин анжумани бошланди

Республика ёш ижодкорлар анъанавий Зомин анжумани бошланди

03 июль 2019 йил
221
0
Ўзбекистон ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари иштирокчилари Жиззах шаҳрида тўпланди.

Меҳмонлар анжуманнинг доимий манзили сўлим Зомин туманидаги Ўриклисойга жўнаб кетиш олдидан Жиззах шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишишди. 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан маълум қилинишича ушбу анжуманга Қорақалпоғистон Республикаси Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 200 нафарга яқин ёш шоир ва ёзувчилар иштирок этмоқда.
14.JPG
Ёш ижодкорларнинг бу йилги семинари Президентимиз томонидан адабиёт ва ижод аҳлига, ёш истеъдодларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, китоб ва китобхонликка эътибор, атоқли адибларимизнинг номи ва ҳурматини жойига қўйиш бўйича кўрсатаётган ташаббусларининг, қабул қилган қарорларнинг ижроси сифатида катта тайёргарлик билан бошланди.
Жиззах шаҳрида атоқли давлат арбоби ва таниқли адиб Шароф Рашидовга ўрнатилган ҳайкал ва унинг хотира хиёбони, халқимизнинг севимли шоирлари Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимга қўйилган ҳайкали, ижод боғи, ихтисослашган мактаб ана шу эътиборнинг амалдаги ифодасидир.
29.JPG
Ёш ижодкорлар Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкаллари пойига гулчамбар қўйиб, зиёрат қилди.
Шундан сўнг анжуман иштирокчилари Зомин туманига йўл олди. 
Ватанимизнинг энг сўлим, илҳомбахш гўшаси бўлган Ўриклисойда ёш ижодкорлар ва улар билан юзма юз учрашиб, сабоқ беришга келган устоз ижодкорларни вилоят ва Зомин тумани жамоатчилиги, адабиёт ихлосмандлари вакиллари катта мамнуният ҳамда самимий меҳмондўстлик билан кутиб олди.
35.JPG
“Ўриклисой” дам олиш манзилида анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлатимиз раҳбарининг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани, жумладан, бундан йигирма бир йил муқаддам ёш ижодкорларнинг Зомин семинарини ўтказишга ўша пайтда Жиззах вилоятининг ҳокими бўлган Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бош-қош бўлганлиги алоҳида таъкидланди. Орада бироз муддат тўхтаб қолган ёш ижодкорлар ўқув-семинарининг қайта ташкил этилгани тарихий аҳамиятга эга бўлди. Гўзал ва сўлим Ўриклисойда янгича руҳда ўтказилаётган бу галги семинарда ҳам яна янги истеъдод эгалари кашф этилишига ишонч билдирилди.
40.JPG
Уч кун давом этадиган семинар доирасида республикамизнинг таниқли шоирлари иштирокида давра суҳбатлари, мушоиралар, адабий жанрлар бўйича шўъбаларда машғулотлар, маҳорат дарслари, табиат қўйнига саёҳатлар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар