Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “Қўйтош” шаҳарчаси ишбилармонлари мушкули осон бўлмоқда

“Қўйтош” шаҳарчаси ишбилармонлари мушкули осон бўлмоқда

05 июль 2019 йил
160
0

Тоғли худудда жойлашган, қиши совуқ, ёзи салқин бўлувчи маскан қайси? Менимча ҳаммада бир хил жавоб. Аммо бу сиз ўйлаган Зомин ҳам, Бахмал ҳам эмас.

Бу Ғаллаорол туман марказида жойлашган Чаянли, Қаробчи, Ёнбоштут, Қизилтут, Ҳовуз булоқ, Сайфин ота, Томчи булоқ каби қишлоқлардан сўнг келувчи Қўйтош шаҳарчаси ҳисобланади.

Марказдан олис бўлганлиги учун бу ерда Давлат хизматлари маркази филиали ўз фаолиятини олиб бормоқда. Филиал ўз иш фаолиятини бошлаган давриданоқ шу кунга қадар жами 24 та тадбикрорлик  субеъктларини  давлат рўйхатидан ўтказди.

Шундан 17 нафари якка тартибдаги кичик бизнес вакиллари ҳисобланади. Йўл азобини унутган аҳолининг қандай муаммоси бўлса филиалга мурожаат этади ёки ишонч телефонларига қўнғироқ қилади. Сайёр тартибда хизмат кўрсатувчи мобиль автобус ҳам бир неча бора шаҳарчага келиб аҳолининг оғирини енгил қилиб келмоқда.

Барча ташкилот бўлимларини бир жойда бўлиши эса аҳолининг ташкилотларга бирма-бир кириб вақтини йўқотмаслигини олдини олади.

Бунга бир мисол “Совруксой” МФЙ да истиқомат қилувчи 25 ўринга мўлжаланган “Бойчечак” давлат шерикчилигидаги нодавлат боғча фаолиятини йўлга қўйган Гулжаҳон Синдорова ҳам туман ДХМ мурожаат этмади балки шаҳарчада очилган филиалда ўз гувоҳномасини қўлга киритди.

Бу мактабгача таълим муассасида болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Бунда маҳаллий хотин-қизлар ҳам  доимий иш билан таъминланган. Гулжаҳон   Синдорованинг келгусидаги режалари ҳам улкан. Бу режаларни амалга ошириш учун яна Давлат хизматлари маркази филиалига мурожаат қилди.

Ишбилармонларимиз орасида туризмни ривожлантириш учун ҳаракат қилаётганлар ҳам бор. Улардан бири “Қўйтош ЭКОТУР” хусусий корхонаси раҳбари Феруз Исроиловдир.

-Тадбиркор учун вақт энг катта бойликдир. Уни тўғри сарфлаш учун доим режа бўлиши лозим. Туманга боришим учун анча йўл босишим талаб қилинади, моддий томонлама ортиқча чиқим, қолган режаларни амалга оширишимга тўсқинлик қилар эди. Хуллас, бир кун вақтим йўлга, бориб-келишга сарфланади. Бу филиал бизга бир қанча қулайликларни яратди, келамиз, ишимизни тез бажариб беришади, навбат кутиб ўтирмаймиз. Шундай имконият берган инсонларга раҳмат айтаман-дея таъкидлаб ўтди Феруз Исроилов.

Ҳа айтганча, шаҳарчанинг ўзига ҳос об-ҳавоси бор, ёз бўлса ҳам салқин ҳаво этингизни жунжиктиради. Шу сабабли бу маскан ҳам махаллий сайёҳларни доимий равишда ўзига жалб этиб келмоқда. Бундан унумли фойдаланган Феруз Исроилов бу соҳани янада кенгайтириш ниятида. Энг қувонарлиси шуки жорий йилнинг ноябрь ойида бу ерда хорижлик дам олувчиларнинг ҳам сони ошиши кутилмоқда.  

Қўйтош аҳолиси ҳақида сўз кетар экан ёшларга яратилаётган шароитларни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу ерликлар соғлом турмуш тарзи тарафдори десак хато бўлмайди.

Якка тартибда давлат рўйхатидан ўтган, хали ёш бўлишига қарамай 20 дан ортиқ шогирдларига эга Хумоюн Болиев  гувоҳнома олиш учун филиал очилган вақтда мурожаат этган эди. 10 дақиқани ичида тадбиркор бўлди-қўйди.

Бундан ўзи ҳам жуда мамнун бўлди. Ҳозирда у спортнинг таеквандо тури бўйича бу ерлик ўғил-қизларга 2 махал машғулот ўтказиб келмоқда.  Ҳудуд ёшлари ҳам  бу машғулотларга мунтазам равишда келиб, шуғулланиб туради. 

Энг муҳими ота-оналар бундай шароитлардан жуда мамнун. Сабаби туманинг ўзига қатнаш учун ортиқча вақт ва  ҳаражат  сарфламайдилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки туман Давлат хизматлар маркази филиали шу кунга қадар жами 1500 га яқин давлат хизматларини кўрсатди ва кўрсатишни давом этади.

Янгиликка интиладиган, ривожланишдан  тўҳтамайдиган “Қўйтош” шаҳарчаси аҳолисининг муаммолари туман ДХМ ходимларининг доимий эътиборида  туради.

Ойбек Аллаяров

Ғаллаорол  туман Давлат хизматлари маркази

директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар