Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туман давлат солиқ инспекцияси қошида «Солиқ сервис» унитар корхонаси ташкил этилди

Фориш туман давлат солиқ инспекцияси қошида «Солиқ сервис» унитар корхонаси ташкил этилди

05 июль 2019 йил
130
0

Фориш туман давлат солиқ инспекцияси қошида «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, фаолият юритяпти.

Унинг асосий вазифалари солиқ режимларини танлаш, тадбиркорларга солиқ имтиёзларидан фойдаланишда тушунчалар бериш, солиқ ҳисоботларини тайёрлашда тадбиркорларга кўмаклашиш, солиқ ҳисоботларини электрон кўринишда топширишда ёрдам бериш, тадбиркорларга интерактив хизматлардан фойдаланишда яқиндан ёрдам беришдан иборат.

Бундан ташқари «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси фуқароларга солиқ органларига йиллик деклорацияларни топшириш, солиқ тўловчиларни индентификация рақамларини (ИНН) олишда ҳам кўмаклашади.

Электрон ҳисобот фактураларини ҳам юритиб, компьютер хизматлари ҳамда компьютерларга техник ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни ҳам амалга оширади.

Ҳозирга қадар аҳолига савдо ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар онлайн назорат касса машиналарини қанча харажатлар эвазига Жиззах шаҳрига бориб рўйхатдан ўтказиб, хулоса олиб келишарди. Эндиликда онлайн назорат касса машиналари ўзимизда яъни «Солиқ сервис» давлат унитар корхонасида рўйхатдан ўтказилиб, хулоса берилади ҳамда техник хизмат кўрсатилади. Бу билан тадбиркорларимиз мушкули енгиллашди.

Тадбиркорларга ва юртдошларимизга «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси «Боғдон» шаҳарчаси Шароф Рашидов кўчаси туман давлат солиқ инспекцияси биноси 1-қавати кириш қисмида жойлашганини мълум қиламиз.

Жасур ОЧИЛОВ,

«Солиқ сервис» ДУК бош мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар