Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жанубий Кореяликлар Пахтакор ва Дўстлик туманларида олий навли пахта  етиштиришмоқчи

Жанубий Кореяликлар Пахтакор ва Дўстлик туманларида олий навли пахта  етиштиришмоқчи

05 июль 2019 йил
109
0

Жиззах вилояти ҳокимлигига Жанубий Корея Республикасининг “Alfin Co., Ltd. / Staxus Singapore Pte Ltd” МЧЖ вакиллари компания директори, Yoontae Jun, компания директор ўринбосари Keunhwan Noh ҳамда компаниянинг Жиззах вилоятидаги вакили И.Буриев ташриф буюрди.

Меҳмонлар билан вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев ва вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси ўринбосари А.Калмуратов билан учрашуви ўтказилди.  

“Alfin Co., Ltd. / Staxus Singapore Pte Ltd” компанияси Америка ва Кореянинг энг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда бутун дунё бўйлаб чорвачилик ва дехқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқариш фаолиятини олиб боради.

Музокаралар бошида компания вакиллари вилоятда пахта етиштириш истагини билдирдилар ва маҳсулот етиштириш учун Пахтакор ва Дўстлик туманларининг ерларини ўрганиш асосида олий навли пахта уруғини беш минг га. майдонида етиштириш мақсадини айтиб ўтдилар.

Компания вакиллари пахта маҳсулотини етиштиришда лозим бўлган техникани АҚШдан олиб келишларини маълум қилдилар.

Хусусан, ўз режаларидан келиб чиққан холда кейинги босқичда умумий йигирма минг га. майдонда пахта етиштириш режалаштирилмокда.

Вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев томонидан нафақат мазкур ҳудудларни балки Мирзачўл, Зафаробод ва Арнасой туманлари ерларини хам ўрганиш таклиф этилди.

Мазкур таклифга асосан бошқа туманлардаги ерлар хам кореялик мутахасислар томонидан ўрганиш учун режага киритиладиган бўлди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 150 млн.АҚШ долл.га баҳоланмокда.

Музокаралар якунида томонлар яқин истиқболда амалга оширилиши мумкин бўлган мазкур лойиҳалар устида биргаликда ишлашларини маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар