Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилояти 4-сектор раҳбари Пахтакорда сайёр қабул ўтказди

Жиззах вилояти 4-сектор раҳбари Пахтакорда сайёр қабул ўтказди

05 июль 2019 йил
882
0

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўз жойида ҳал этишга қаратилаётган алоҳида эътибор бугун ўз самарасини бермоқда.

Бу борада жойларда ташкил этилган 4- секторнинг мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўтган куни Пахтакор туманидаги “Оқбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда 51 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди. Тушган 20 та мурожаатлар хал этиш борасида назоратга олинди. 6 та мурожаат жойида масъуллар иштирокида ечилган бўлса, айрим фуқароларга тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди. Йўлларни асфальтлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаров томонидан ўтказилган сайёр қабуллар давомида жорий йилнинг 1 июль ҳолатига тадбиркорлардан ер ажратиш, газ, электр ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кредит, солиққа оид 310 га яқин мурожаат тушган. 99 та мурожаатлар масъул ташкилотлар ёрдамида ечимини топган бўлса, 64 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. 148 та мурожаат ўрганилмоқда. Шундан 30 дан ортиқ мурожаатларда фуқаролар банкдан кредит олишда муаммога дуч келаётгани, ушбу масалада банк ходимлари ва мансабдорларининг ҳатти-ҳаракатларидан норозилиги билдирилган.

Сайёр қабул ишчи гуруҳи билан биргаликда пахтакорликларнинг вилоятининг давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам ҳамюртларимизга қулоқ тутаркан, уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, спорт, банк ва кредит, бандликка кўмаклашиш каби ижтимоий-маиший муаммоларига ечим топилди.

– Вилоят солиқ бошқармаси вакиллари менга тадбиркорликни бошлаш ва имтиёзли кредит олиш учун нималарга эътибор қаратиш ҳақида муҳим йўл-йўриқ кўрсатди, – дейди Нуржахон Тўраева. – Турмуш ўртоғим – ўқитувчи. Мен хусусий тадбиркорлик орқали оилавий даромадимизга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Бундан ташқари, ушбу сайёр қабулда Янгиобод туман аҳолисидан ҳам мурожаатлар қабул қилинди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар