Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Мудофаа вазири ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули Жиззах вилоятида ўтказилади

Мудофаа вазири ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули Жиззах вилоятида ўтказилади

08 июль 2019 йил
214
0

Ўзбекистон Мудофаа вазири томонидан тасдиқланган режага кўра, вазирнинг ўринбосари генерал майор Азизбек Икромов бошчилигида мансабдор шахслардан иборат гуруҳ 9—14 июль кунлари Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги вилоят марказларида сайёр қабуллар ўтказади, бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

Сайёр қабул ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар, фуқароларнинг муаммолари, талаб, таклиф ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сайёр қабуллар соат 10:00 дан 16:00 га қадар қуйида келтирилган кунларда ўтказилади: 

  • 9-июль куни – Самарқанд шаҳри концерт залида;
  • 10-июль куни – Жиззах шаҳри драма театри;
  • 11—июль куни — Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари;
  • 12-июль куни – Навоий шаҳар Ёшлар маркази.

Шунингдек, сайёр қабулга вилоятларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мансабдор шахслари ҳам жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Мудофаа вазирининг ўринбосари бошчилигида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро ҳамда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ўтказилган сайёр қабул вақтида мингдан зиёд мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилганди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар