Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Янгиободда ҳужжат топшириш жараёнлари қандай кечмоқда?

Янгиободда ҳужжат топшириш жараёнлари қандай кечмоқда?

08 июль 2019 йил
165
0

Талаба деган номга сазовор бўлишни ким ҳам ҳоҳламайди, дейсиз.

Албатта талаба бўлиш осон эмас, бунинг учун доимий ҳаракат, китоб мутолааси, кечани-кундузга улаш. Эҳ-е, қанчалар машаққатли жараён. Қийинчилик ортидан эса яхши, қувончли кунлар келади.

Авваллари битта ОТМ ҳужжат топшириш учун ёшлар эрталабдан-кечгача навбат кутиб ўтиришар эди. Битта ҳужжат бўлмаса,  уни тайёрлаш учун югур-югурини айтмайсизми? Тиббий маълумотномани  олиш бир даҳмаза, турар жойдан маълумотнома олиш эса устига устак оворагарчилик эди.

Энди, бошқа вилоятга бориб келиш харажатлари-ю, фарзандини еталаб олган ота-оналарнинг ўзга шаҳарларда ижара излаб сарсон бўлганини айтмайсизми? Яшириб нима қилдик, буни ҳаммамиз яхши биламиз.

Бугунги жараёнларга назар ташласангиз қанча енгилликлар, имкониятлар яратилди. Бир эмас,  5 та ОТМдан 3 тасига ҳужжат топшириш мумкин. Энг қувонарлиси шуки, тест синовларига бор йўғи бир мартагина кирасиз бундан ташқари, имтиҳон бўладиган жойни ҳам ўзингиз танлайсиз. Бундай шароитларни билган, кўрган ҳар қандай инсон яна бир бор бахтини синаб кўргиси келади-да. Хаттоки, 72 ёшга тўлган аёлнинг ҳужжат топширишига нима дейсиз?

Ҳужжатлар қисқартилганлигига ишонч ҳосил қилиш, фарзанди билан ўқишга ҳужжат топшириш учун келган Абдукаримов Сидиқов Янгиобод туман Давлат хизматлари марказига мурожаат этди. Ота-она яратилган қулай шароитларнинг гувоҳига айландилар.

Қизининг ёнида бўлишни хоҳлаганлариданми ҳужжат топшириш вақтида ходимлардан билмаганларини сўраб олишди. Сўраган нима керак дерсиз, ахир улар туманда жойлашган “Сармич” МФЙ Пастки Сармич қишлоғида истиқомат қилишади. 

У ерлик ёшларга ҳам билганларини етказиш учун маълумотлар бўлиши лозим. Шаҳноза Абдужабборова ота-онасининг маслаҳатига кўра Гулистон Давлат университетига ҳужжат топширди. Қолган 2 та ОТМ ни айнан уларнинг розилиги билан танлади. Хуллас, Шаҳноза учун бугунги кун танлови ота-онасининг кўмаги билан бўлди.

Шаҳнозанинг ҳужжат топширишини кузатиб ўтирган Зулхуморхон Турсунқулова жорий йил туман Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежини тамомлади. Болаларга бўлган меҳридан бўлса керак Гулистон Давлат университетининг мактабгача таълим йўналишини танлади.

Бу йил битирган абитуриентлар учун тўлов йўқлиги, 10 дақиқани ичида ҳужжат топшириш, бир эмас 3 та ОТМ танлаш очиғини айтсам бундай шароитдан хурсанд бўлдим. Айни вақтда тест имтиҳонларига тайёргарлик кўриб боряпман. Насиб бўлса талаба бўламан, -дейди мурожаатчи.

Ҳужжат топшириш жараёнлари 15 июндан бошланган бўлса шу кунга қадар Янгиобод туман ДХМнинг ўзида 130 дан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. Ёшлар орасида энг кўп танланган ОТМ бу Гулистон Давлат университети ҳисобланади 127 та ҳужжат.

Топширганларнинг 57 нафари касб-ҳунар коллеж битирувчилари бўлса, 11-синфни тамомлаганлар 70 нафарни ташкил этади.

Мансуров Баходир

Янгиобод туман ДХМ

Ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим

этиш бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар