Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманидаги  чорва моллари яйлови ёнғиндан сақлаб қолинди

Фориш туманидаги  чорва моллари яйлови ёнғиндан сақлаб қолинди

10 июль 2019 йил
144
0

Фориш тумани  «Эгизбулоқ» маҳалласи ҳудудидаги чорва моллари яйловида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин қисқа муддатда кенг ҳудудни қамраб ола бошлади. Ёнғиндан хабар топган «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдураҳмон Ўркинов маҳалладошлари Исомиддин Шайматов, Акмал Қўшоқов, Шерзод Кенгашев, Андрей Касалапов ва Ёрқин Жайноқовларни ёнига олиб, ёнғинни бартараф этишга ошиқди.

Дақиқа сайин ҳудуди кенгайиб бораётган ёнғин уларнинг саъй-ҳаракати билан тезда бартараф этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, далага ўт кетиши оқибатида тирик организмлар, фойдали ҳашаротлар қирилиб кетади, тупроқнинг гумус қатлами, чириндилар куйиб, тупроқ унумдорлигига жиддий зарар етади.

Қолаверса, ҳам табиатга, ҳам экологияга, ҳам саломатлигимизга зарар. Шу боис доим огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз, она-табиат бизга ҳадя этган ҳар бир неъматни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз керак.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар