Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Самарқанд шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўтказган семинарда Жиззахликлар қандай иштирок этди?

Самарқанд шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўтказган семинарда Жиззахликлар қандай иштирок этди?

12 июль 2019 йил
417
0

Ўтган ҳафта Самарқанд шаҳридаги “Зилол-бахт” меҳмонхонасида Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилояти журналистлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилган тренинг “Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини илгари суриш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. 

3-5 июль кунлари бўлиб ўтган семинар-тренинг машғулотларини Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг тренерлари Беруний Олимов, Қобил Хидиров ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Эльвина Мустафиналар олиб боришди.

Семинарнинг биринчи кунида таҳлилий журналистика жанрлари, уларнинг миллий медиамакондаги ўрни, аудиториянинг эътиборини жалб этиш мақсадида  фейк (сохта) хабарлар ва зўравонлик мавзусидаги материалларга қарши таҳлилий жанрдаги материллар билан курашиш бўйича назарий ва амалий аспектлар кўриб чиқилди. Куннинг иккинчи ярмида гуруҳларга бўлинган ҳолда Ўзбекистон Журналистларининг касб этикаси кодекси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Семинарнинг иккинчи кунида таҳлилий материаллар тайёрлашда визуаллаштириш усулларидан фойдаланиш йўллари ўргатилди. Маълумотни фақат сўзда эмас, тасвир, фотосурат ва инфографика кўринишида етказиш замонавий журналистнинг белгиларидан бири эканлиги таъкидланди.

- Таҳлилий материал деганда “ёстиқдай” матнлар кўз олдимизга келади, - дейди тренер Беруний Олимов. – Бугунги аудиторияни эски қолипда тайёрланган материал билан узоқ вақт тутиб туриш қийин. Айниқса, матбуот материалларини ҳажман ихчамлаштириш, ахборот беришнинг визуал воситаларидан унумли фойдаланиш вақти келди.  

- “Юксалиш” умумиллий ҳаракати нафақат шу каби ўқув машғулотларини ташкил этади, балки журналистлар билан доимий ҳамкорликка тайёр, - дейди Элвина Мустафина. – ОАВларни қизиқтираётган мавзуларда, жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида  сўровлар ўтказиш, турли давлат идоралари ва мансабдор шахслардан ахборот олишда кўмаклашиш шулар жумласидан. Шунингдек, яқинда “Орамиздаги қаҳрамонлар” лойиҳасини эълон қилдик. У орқали бугунги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, жамиятга салмоқли фойда келтирган, халқ орасида ҳурматга сазовор, аммо улар ҳақда кўпчилик билмайдиган кишиларни кенг жамоатчиликка таништиришни мақсад қилганмиз. Бу лойиҳада ҳам ҳудудий ОАВлар фаол иштирок этишади, деган умиддаман.

Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга сертификат топширилди. Худди шундай ўқувлар республикамизнинг бешта ҳудудида август ойи якунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўқув машғулотларидан сўнг Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказида пресс-тур ташкил қилинди. Иштирокчилар буюк ҳадисшунос бобомизнниг фаолиятига бағишланган музей, илмий-тадқиқот марказининг ўхшаши йўқ, бой кутубхонаси ҳамда марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишдилар.

Муқаддас САПАРОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар