Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик ёшларнинг Хива шаҳрига саёҳати уюштирилди

Жиззахлик ёшларнинг Хива шаҳрига саёҳати уюштирилди

12 июль 2019 йил
195
0

Ватанга бўлган ҳурмат ҳиссини ошириш, ота-боболаримиз қолдирган буюк тарихий меросларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга уни яқиндан таништириб бориш мақсадида жорий йилнинг 8-10 июль кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳрига алоҳида тарбияга муҳтож бўлган оилаларнинг 50 нафар фарзандлари учун саёҳат уюштирилди.

Саёҳат Жиззах вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Саёҳат давомида ёшлар Хива шаҳри “Ичан қала” мажмуасидаги тарихий обидалар ва маданий мерос объектлари билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, ота-боболаримиз қолдирган буюк тарихий обидалар ва маданий меросларни кўриб Мадрасалардан энг йириги – “Муҳаммад Аминхон” мадрасаси  тарихи  билан ҳам танишишди.

“Ичан қалада” жойлашган 15 та музейга ташриф буюришиб, ўша даврдаги шаҳарлар, фойдаланилган қуроллар, яратилган китоблар  каби бой  маънавий-маданий мерослар “Шерғозихон” мадрассаси ҳамда “Шайх Мухтор Валий”, “Пахлавон Маҳмуд” мақбараларининг манзаралари  билан  танишиб, зиёрат қилишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар