Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Хитой компанияси Жиззахда янгича талқиндаги тез қуриладиган намунали уйлар лойиҳасини амалга оширмоқчи

Хитой компанияси Жиззахда янгича талқиндаги тез қуриладиган намунали уйлар лойиҳасини амалга оширмоқчи

12 июль 2019 йил
211
0

Куни кеча Жиззах вилояти хокимлигида Хитой Ҳалқ Республикасининг “Zhong Yi Jinkong” компанияси асосчиси Ван Хуанчен билан вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмдхаджаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда қурилиш соҳасида “Тез қуриладиган намунали уйлар” мавзуси асосида Жиззах вилояти туманларининг бирида амалга ошириш мумкун бўлган лойиҳа хақида сўз борди.

“Zhong Yi Jinkong” компанияси 2011 йилда ташкил топган. Мазкур компания нефт-газ, углеводородлар қазиб олиш, минераллар олиш ва архитектура-қурилиш каби соҳаларда фаолият олиб боради.

Компания вакилининг таклифига кўра Ўзбекистон бўйича амалга оширилаётган намунали уйлар қуриш дастури асосида янгича талқинда тез қуриладиган намунали уйлар лойиҳасини “Zhong Yi Jinkong” компанияси томонидан амалга ошириш имконияти мавжудлиги ва компания бу йўналишда Ўзбекистон бозорида ишлашга тайёр эканлиги таъкидланди.

Жумладан, мазкур таклиф этилаётган уйлар сейсмик мустаҳкамлиги ва 8 баллик ер силкинишлариги бардошлилиги жиҳати алоҳида айтиб ўтилди.

Учрашув давомида барпо этилиши мумкун бўлган уйларга инновацион лойиҳалар асосида таклиф этилаётган янги замон қуёш энергияси панелларини ўрнатиш каби имкониятлар ҳам таништириб ўтилди.

Жаноб Ваннинг сўзларига кўра компания Ўзбекистон бозорини ўрганиш истагида ва бир қанча соҳаларда инвестицион лойиҳаларни кўриб танишиб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.

Хусусан, Бахмал туманидаги мармар конлари лойиҳасига инвестиция киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Жаноб Ван учрашувдан сўнг Бахмал туманига ташриф амалга ошириш ниятида эканлигини билдириб ўтди.

Учрашув сўнгида ҳар иккала томон вакиллари долзарб инветицион соҳаларни ўрганган ҳолда ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар