Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зафаробод туманида «Умар ибн Хаттоб» жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилди

Зафаробод туманида «Умар ибн Хаттоб» жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилди

16 июль 2019 йил
921
0

Зафаробод туманида «Умар ибн Хаттоб» жоме масжидининг янги биносига биринчи ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Маросимда Зафаробод тумани ҳокими, Жиззах вилояти бош имом-хатиби ва бошқалар иштирок этди.

«Масжидимиз биноси 2000 йили қурилган бўлсада, бироқ бугунги кунга келиб хонақоҳ ва таҳоратхона тагидан емирилиб, авария ҳолатига келиб қолган эди. Сабаби бу ерларда шўрланиш кучли. Янги қуриладиган масжидда албатта ана шу шароитлар ҳисобга олинган ҳолда зарурий чора-тадбирлар кўрилади», — дейди масжид имом-хатиби Фахриддин Расулов.

Янги масжид сиғими 250 кишига мўлжалланган бўлиб, шу йил якунига қадар битказилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари халқ ҳашари ва маҳаллий тадбиркорлар кўмагида амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда Жиззах вилоятида «Боймоқли», «Қоратепа» (Зомин тумани), «Янгиқишлоқ» (Дўстлик тумани), «Янгиқишлоқ-2» (Фориш тумани) ва «Жиззахлик» (Ш.Рашидов тумани) масжидлари қулай шароитларга мувофиқ ҳолда янгидан қурилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар