Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туман прокуратураси - Фуқароларнинг манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш асосий вазифамиз

Фориш туман прокуратураси - Фуқароларнинг манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш асосий вазифамиз

18 июль 2019 йил
160
0

Прокуратура қонунларни назорат қилувчи орган бўлгани боис, унинг зиммасига улкан масъулият юкланади.

Шунингдек, «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, прокуратура органлари ходимлари ҳар бир ариза, шикоят ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради.

Фориш туман прокуратураси томонидан мазкур қонун ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари билан ишлашга, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, «Мустақиллик» маҳалласи Тепали қишлоғида яшовчи Ф.Ҳусанов «Олтин куз Акмал» масъулияти чекланган жамияти томонидан иш ҳақлари берилмаётганидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилади.

Фуқаро Ф.Ҳусановнинг мурожаати туман прокуратураси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича Ф.Ҳусанов «Олтин куз Акмал» масъулияти чекланган жамиятида оғзаки келишув асосида хўжаликнинг ер майдонига қишлоқ хўжалиги техникаси ёрдамида ишлов бериш ишларида қатнашади.

Фуқаро манфаатини кўзлаб олиб борилган ўрганиш натижасида «Олтин куз Акмал» масъулияти чекланган жамияти томонидан фуқаро Ф.Ҳусановга 2 миллион 450 минг сўм ололмаган иш ҳақлари ундириб берилди ва унинг мурожаати қаноатлантирилди.

Шунингдек, «Қўлба» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н.Худойқулова фарзанди учун 14 ёшгача бўлган нафақа пулини ўз вақтида берилмаётганидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонасига ёзган мурожаати ҳам туман прокуратураси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Фуқаро Н.Худойқуловага маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, 2019 йил 25 январдан олти ой муддатга нафақа тайинланган бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини котибининг эътиборсизлиги билан 203 000 сўм нафақа пули тўланмай қолган. Текширув жараёнида фуқаро Н.Худойқуловага 203 000 сўм нафақа пули тўлаб берилиб, мурожаати қаноатлантирилди.

Бундан ташқари «Нурак» маҳалла фуқаролар йиғини Қоратош қишлоғида яшовчи фуқаро А.Мусақулова АТ «Агробанк» туман бўлимидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича имтиёзли кредит олиш масаласида амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ҳам ўрганиб чиқилиб, унга боғдорчиликни ривожлантириш бўйича 10 миллион сўм миқдорида банк кредити олиб берилиши таъминланди.

Мурожаатлар билан ишлаш хизмат бурчига муносабатнинг кўзгуси. Зеро, юқоридаги каби қонун бузилиши ҳолатлари, сансалорликлар ҳақли норозилик ва эътирозларни келтириб чиқаради.

Мирзараҳим ОТАҚУЛОВ,

Фориш туман прокурори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар