Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Бюро директорининг биринчи ўринбосари Жиззахда сайёр қабул ўтказади

Бюро директорининг биринчи ўринбосари Жиззахда сайёр қабул ўтказади

19 июль 2019 йил
251
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Кабирджанов Хасан Муротович Жиззах вилоятида фуқаролар иштирокида сайёр қабул олиб боради.

Жорий йилнинг 22 июль куни Бюронинг Зомин туман бўлими биносида ўтказиладиган сайёр қабулда Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам бевосита иштирок этади.

Тадбир давомида, аҳоли томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва маиший чиқинди соҳасида ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.

Маълумот учун, сайёр қабуллар соат 10:00 дан 16:00 га қадар давом этади.

Мажбурий ижро бюроси

Жиззах вилоят бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар