Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Қўшилган қиймат солиғи ҳамма учун фойдали

Қўшилган қиймат солиғи ҳамма учун фойдали

19 июль 2019 йил
148
0

Фориш туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритилган ўзгартиришлар, унинг мазмун-моҳияти ва тариф-сиёсатини кенг оммага етказиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинарга тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туман давлат солиқ инспекцияси, газ таъминоти корхонаси, туман электр тармоғи корхонаси ходимлари таклиф этилди. Ўқув-семинарни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев кириш сўзи билан очди.

Ўқув-семинарда вилоят давлат солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи Аббосхон Ваққосов солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар бўйича киритилган ўзгартиришларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра 2019 йил 1 августдан бошлаб ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишлари мумкин. Йил давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари, провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатилган хизматлар учун 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашлари белгиланди.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб бензин, дизель ёнилғиси ва газ қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларга сотадиган юридик шахслар маҳсулотни сотишдан тушадиган тушумнинг миқдоридан қатъий назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси тушуми миқдоридан қатъий назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда товарни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобда туриши шарт.

Президентимиз фармонида қўйшилган қиймат солиғини тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб белгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражага етган ягона ер солиғи тўловчилари ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари қисми бўйича қўшилган қиймат солиғидан имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга имтиёздан воз кечиш тўғрисида хабарнома бериш асосида ушбу хабарнома берилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳуқуқи берилади. Мазкур фармон асосида имтиёзлар билан боғлиқ бошқа ўзгартиришлар ҳам кучга кириши белгиланган.

Ўқув-семинарида коммунал хизматлар тўлов тарифларидаги ўзгаришларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Семинарда мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига ҳам батафсил жавоб бердилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Нодир Ражабов ва Зулайҳо Акрамовалар иштирок этди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар