Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахнинг ишбилармон аёли аниқланди

Жиззахнинг ишбилармон аёли аниқланди

19 июль 2019 йил
297
0

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида “Ишбилармон Аёл-2019” кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Бу йилги кўрик-танловда туман, шаҳар босқичларида иштирок этган  487 нафар тадбиркор ва фермер аёллар ичида ғолиб, деб топилган 14 нафар ишбилармон аёллар иштирок этишди.

Тақдим этилган лойиҳалар асосида юқори натижаларга эришган ва хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга ҳамда ишчи ўринлари яратишга қаратилган қуйидаги номинациялар бўйича 5 нафар танлов иштирокчилари “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл” , “Ташаббускор аёл” ҳамда “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл”  йўналишлар бўйича рағбатлантириш мукофотларига сазовор бўлишди.

-Жамиятимиз ташкил этилганига икки йил бўлди, - дейди “Бунёд Дур текс” МЧЖ раҳбари, танловнинг вилоят босқичи ғолиби Фарида Раҳмонова. – Айни пайтда  ойига юз минг донадан ортиқ турли хил ассортиментдаги маҳсулотлар,  катталар ва болалар кийимлари ишлаб чиқармоқдамиз. 80 нафардан ортиқ маҳаллий чевар хотин-қизларимиз доимий иш ўрнига эга бўлишди. Маҳсулотларимизнинг бир қисмини Россия ва Қозоғистонга экспорт қилишга киришдик. Режаларимиз янада улкан. Келгусида корхонани тўлиқ иш қувватига чиқариш ва 200 та янги иш ўринлари яратиш – асосий мақсадимиз.

Танлов натижасига кўра, фермерлик йўналиши бўйича Зафаробод туманидаги  “Боғбоши” фермер хўжалиги рахбари Саодат Халимова ҳам ғолибликка муносиб деб топилди.

Эндиликда бу икки ишбилармон аёл кўрик – танловнинг Республика босқичида вилоят шаънини ҳимоя қиладиган бўлишди.

                                                                                           Саида УМАРАЛИЕВА

O’zLiDeP вилоят Кенгаши 

Матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар