Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Бўстон ҳақиқий гуллаб яшнаган бўстонга айланмоқда

Бўстон ҳақиқий гуллаб яшнаган бўстонга айланмоқда

20 июль 2019 йил
682
0

Юртимизда  олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар - "Одамлар ислоҳот учун эмас, ислоҳот одамлар учун", деган эзгу мезонга асосланган бўлиб, биринчи галда одамларнинг турмуш тарзини яхшилашга, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилишга, уларнинг бугунги ўтаётган кунларидан рози бўлиб, эртанги кунга умид билан қарашларига замин тайёрлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Бўстон шаҳарчаси бош режаси

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастури доирасида амалга оширишга киришилган саъй-ҳаракатларнинг замирида инсон тақдири ётибди.  

Қурилиш, бунёдкорлик ўз-ўзидан бўлмаслигини, унга қанча кўп куч, маблағ, меҳнат талаб қилинишини бир марта бўлсада ўз уйида таъмир қилиб кўрган ёки иморат қуриш билан машҳул одам яхши билади. Энди бу кўламни бутун маҳалла ёки қишлоқ миқёсида чамалаб кўрингчи?..

Дастурга  киритилаётган  аҳоли  масканлари сони кундан-кунга кўпайиб, янги-янги масканлар қамраб олинмоқда.

 Бўстон шаҳарчаси бош режаси

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида  берилган топшириқлар  ижросини  таъминлаш мақсадида Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги “Шодлик”, “Наврўз” ва “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бўстон шаҳарчасидаги ишлардан лавҳа

Дастур доирасида амалга оширилиши белгиланган ишлар режасига асосан Бўстон шаҳарчаси ҳудудидаги "Олтин водий" маданият саройи 4 миллиард 800 миллион сўмлик лойиҳа-смета асосида қайта таъмирланмоқда.

Бўстон шаҳарчаси бош режаси

Бўстон шаҳарчаси бош режасига асосан ҳудудда  мавжуд 74 та икки қаватли уй-жойларнинг ҳовлисида  тандирхоналар,  ҳожатхоналар,  болалар майдончалари, бозор  инфратузилма  объектлари, маиший чиқиндихоналар, газ таъминотини яхшиланмоқда. Бугунги кунгача мазкур уйларнинг 43 тасининг том қисмини ёпиш ишлари тўлиқ якунланди.

Бўстон шаҳарчаси бош режаси

Ҳудуддаги икки қаватли 8 та уйнинг ҳовлиларини наъмунали қилиб тайёрлаш ҳамда уй-жойларни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янги қувурлар ётқизилмоқда.

Шаҳарчани оқар сув билан таъминлаш мақсадида ирригация лотоклари ҳолати яхшиланиб, 5 километр ички йўллар асфалть қилинди, пиёдалар йўлакчаси таъмирлиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Бўстон шаҳарчасидаги ишлардан лавҳа

Коммуникация тармоқларини яхшилаш учун 5 километр ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 2 километр яқин электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш ишлари якунланди.

Ижтимоий соҳа объектлари 2 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда  1 та соғлиқни сақлаш муассасасида  қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бўстон шаҳарчаси бош режаси

Шунингдек, “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан 100 ўринга мўлжалланган енгил конструкцияли тикувчилик цехи ишлари якунига етказилди. Бундан ташқари хорижий сармоя ҳисобидан 500 ўринли тикувчилик цехини қуриш ишлари давом эттириляпти.

100 ўринга мўлжалланган енгил конструкцияли тикувчилик цехи

Мазкур бунёдкорлик ишларида  жамоатчилик ҳамда "Фаол ёшлар отряди"дан 200 нафардан ортиқ ишчилар 15 та махсус техникалар ёрдамида иш олиб боришмоқда.

Бўстон шаҳарчасидаги ишлардан лавҳа

 

Бўстон шаҳарчасидаги ишлардан лавҳа

Бир сўз билан айтганда бугун Бўстонда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари авжига чиққан.

Ўз юртини гуллаб-яшнаган бўстонга айланиши эса барчамизга, шу жумладан ушбу масканда истиқомат қилаётган инсонларга ҳам бевосита боғлиқ эканини унутмайлик, ҳурматли ҳамюртлар!  Зеро Ватан остонадан бошланади.

Бекзод Абдуазимов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар