Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоятида электр энергияси танқислиги нима сабабдан келиб чиқаётгани маълум қилинди

Жиззах вилоятида электр энергияси танқислиги нима сабабдан келиб чиқаётгани маълум қилинди

24 июль 2019 йил
216
0

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан келишилиб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан вилоятимизга 1 суткада 6273000 кВт*соат электр энергияси лимити берилган.

Вилоятимизда истеъмолчилар томонидан 1 суткада 6455000 кВт*соат электр энергияси истъемол қилинмоқда. Яъни лимитдан 182000 кВт кўп истеъмол қилинмоқда.

Жиззах вилояти 220/110/10 кВли “Жиззах” ПС хамда 220/110/10 кВ ли “Сарибозар” подстанциялари орқали электр энергияси билан таъминланади.

“Сирдарё иссиқлик электр станциясидан вилоятимизга кириб келувчи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарувидаги 220 кВ кучланишли Л-20-Д тармоғида номинал кучланиш 220 кВ бўлиши ўрнига ҳозирда ушбу тармоқда кучланиш 205-207 кВни ташкил қилмоқда, бу билан “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бошқарувидаги 110 кВ кучланишли тармоқларда кучланиш меъёридан камайиши кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмоли тоборо ошиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган қиш мавсумида об-ҳавонинг энг совуқ кунлари вилоятимиз бўйича 1 суткада 6700000 кВт*соат электр энергияси истъемол қилинган бўлса, ҳозирги энг иссиқ кунлари  1 суткада 6455000 кВт*соат электр энергияси истъемол қилинмоқда, яъни қиш мавсумидаги истеъмолга етиб бормоқда.

Ҳозирги об-ҳавода истеъмолчилар томонидан биноларни совутиш учун ҳаддан зиёд совутиш ускуналари ва сув насосларининг ишлатилиши натижасида электр энергияси истеъмоли белгиланган лимитдан ошиб кетишига  ва тизимда қувват танқислиги келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Вилоятимиз ҳудудида ягона энергетика тизимида қувват танқислиги юзага келган вақтларда вужудга келиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, электр энергияси таъминотида қисқа муддатларга чеклашлар берилмоқда.

“Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 103 та 35-110 кВли подстанциялар, 12144,9 км 0,4-6-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари ва 3721 та  6-10/0.4 кВА трансформатор пунктларига техник хизмат кўрсатилиб, улар орқали жами 246027 та жумладан, 9511 та улгуржи ҳамда 236516 та аҳоли истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бермоқда.

Вилоятимиз худудидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминловчи “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ балансидаги 9809,8 км 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 3721 дона 6-10/0.4 кВли транформатор пунктлари мавжуд. 

Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастури бошланмасдан аввал 0.4-6-10 кВли электр тармоқларининг ишга туширилган вақтига кўра 5603,6 км (57,1%) электр тармоқлари ва 2178 дона (58,5%) трансформатор пунктлари маънан эскирган ва замонавийсига алмаштирилиши талаб этилган бўлса, 3 йил давомида паст кучланишли тармоқларни реконструкция қилиш натижасида маънан эскирган паст кучланишли тармоқлар 5243,8 км (53,4%) ва 1964 дона (52,8%) трансформатор пунктларига қисқартирилди.

2019 йил давомида “Туман марказлари”ни дастурга асосан 160,7 км 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 107 дона 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктларини янгидан куриш ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган булиб, режага асосан 101,6 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари, 62 дона трансформатор пунктлари янги курилиб хамда мукаммал таъмирланди.

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарини кафолатли электр энергияси билан таъминлаш учун 1142,1 км 0,4-6-10-35-110 кВ ҳаво тармоқлари, 3 дона 110 кВ ли куч трансформаторлар, 224 дона 10/0,4 кВ трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, режага асосан бугунги кунгача 772,6 км 0,4-6-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари, 1 дона куч трансформатори, 150 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. 

 Б. Ибрагимов

“Жиззах ХЭТК” АЖ бош директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар